Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасидаги тор доирадаги учрашувдан сўнг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралар кенгайтирилган таркибда давом этгани ҳақида хабар берилган эди. Музокаралар якунлангач, ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳар икки давлат раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди. Унда олий даражадаги учрашувнинг асосий якунлари акс этган, Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланган.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашди. Чегарадош ҳудудларда савдо марказларини ташкил этишни назарда тутувчи Ўзбекистон—Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим, Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини кенгайтириш тўғрисида битим, Божхона чегарасидан ўтаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар алмашишни ташкил этиш тўғрисидаги баённома шулар жумласидан.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хабарда таъкидланишича, ишбилармон доиралар вакиллари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги битим ҳамда 2004 йил 19 ноябрдаги Фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисидаги битимга қўшимчалар киритиш ҳақида баённома икки мамлакат тадбиркорлари учун қулай шароитлар яратиши ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Транспорт, транзит ташишлар, сувни тежовчи технологиялар, адлия, ижтимоий ҳимоя, статистика, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон—Туркманистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи жами 23 та ҳужжат имзоланди.