Франциянинг Citroen бренди Accor ва JCDecaux компаниялари билан ҳамкорликда шаҳар ичида ҳаракатланиши мумкин бўлган ҳайдовчисиз бошқарилувчи янги транспорт концепциясини тақдим этди. Citroen Autonomous Mobility Vision номини олган транспорт воситаси асосини электр платформа ташкил этиб, унга турли типдаги модулларни осонлик билан ўрнатиш мумкин, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Twitter / CARmagazine

Таъкидланишича, Citroen Skate платформаси бурилмасдан туриб, турли йўналишларда ҳаракатланишга қодир, бунга биринчи бор 2016 йилги Женева автосалонида тақдим этилган Goodyear Eagle 360 сферик шиналари концептининг такомиллаштирилиши ҳисобига эришилган.

Ўлчами 2600х1600х510 миллиметр бўлган ҳайдовчисиз бошқариладиган машина электромотор ва бешинчи даражали автоном бошқарув тизими билан жиҳозланган бўлиб, у махсус ажратилган йўлак бўйлаб соатига 25 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Фото: Twitter / CARmagazine

Айни вақтида Citroen Skate модуль ўрнатиш мумкин бўлган учта вариантни тайёрлаган.

Биринчиси Sofitel En Voyage Pod номини олган бўлиб, у машҳур Sofitel меҳмонхоналар тармоғи шарафига номланган ва у чамадонлари бор икки—уч кишининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган. Транспорт ҳашаматли салонга, ичимлик ва газакларга эга барга, акустик тизим, гаджетларни симсиз қувватлантириш имкониятига эга бўлган.

Фото: Twitter / CARmagazine

Иккинчи модуль Pullman Power Fitness Pod — ҳаракат вақтида спорт билан шуғулланиш учун мўлжалланган бир ўриндиқли шаттл: бунинг учун унда «рақамли тренер» ва тренажёрлар мавжуд бўлиб, унинг ишлаши орқали йўловчи батареяларни қувватлантиради.

Фото: Twitter / CARmagazine

Фото: Twitter / CARmagazine

JCDecaux City Provider номли учинчи модуль шаҳар таксисининг муқобили ҳисобланади. Унда беш киши бўлиб ҳаракатланиш мумкин, ногиронлар аравачасининг тушиб-чиқиши учун қулайликлар бор. Салонида маданий ва туристик объектларга сафарлар уюштиришни режалаштириш учун бир жуфт интерфаол экран, USB-қувватлантиргичлар ўрнатилган.

Фото: Twitter / CARmagazine

Аввалроқ Citroen компанияси Lada Granta нархидаги митти электрофургонни тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.