Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари 5 октябрь, сешанба куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерманни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.