• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёлик аёл эри 2 ёшли боласини ўлдиришга уринганини айтмоқда. Ўқитувчи эр эса буни рад этиб, аёлини ўзбошимчаликда айбламоқда

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Теракли қишлоғида яшовчи Сожида Жовлиева турмуш ўртоғи Шавкат Донаев 2019 йилда туғилган фарзанди Ҳумоюн Эшқобиловни ўлдиришга уринганини, ўзи уйида бўлмаган пайтда эри фарзандини уриб, бўғиб унга тан жароҳати етказганини айтмоқда.

    Ҳумоюн Эшқобилов.

    Ҳумоюн Эшқобилов.
    Фото: «Дарё»

    «Турмуш ўртоғимга учинчи хотин бўлиб текканман. Икки нафар фарзандимиз бор. Эрим 2021 йилнинг 22 сентябрь куни ишдан соат кечки пайт тўрт-бешларда уйга келди. Икки ўғлим ҳам уйда эди. Мен эса молларга қараш учун ташқарига чиққандим. Эрим уйда мен йўқлигимда катта ўғлим Ҳумоюнни уриб, бўғиб унга тан жароҳати етказган экан. Шунингдек, кўзига мазь суртаман деб, кўзига қўлини тиққан ва ўғлимнинг кўзи кўрмай қолишига сабаб бўлган. Уйга кирсам, ўғлим кўкариб, ҳушидан кетиб қолган экан. Уни уқалаб, сал бўлса ҳам ўзига келтириб, ‘дўхтир чақирайлик’ десам, ‘барибир ўғлинг ўлади, ўлса кўмиб келамиз, ота-онангга ҳам кейин хабар берасан, деди’, — дейди эри ўғлининг ҳаётига қасд қилмоқчилигини айтган аёл.

    Сожида Жовлиеванинг айтишича, юз берган воқеа ҳақида дастлаб ҳеч қаерга хабар беролмаган. Ўғли шу ҳолатда бир кун уйда қолган.

    «Эртаси куни эрим ишга кетгач, укамга хабар бердим. Ва эримнинг йўқлигидан фойдаланиб, ўғлимни шифокорга олиб келдик. Мана олти кундан бери шифохонадамиз. Болам энди ўзига келди. Кўзларини очди. Аммо аҳволи жуда оғир», — дейди аёл.

    Сожида Жовлиева.

    Сожида Жовлиева.
    Фото: «Дарё»

    Аёлнинг айтишича, турмуш ўртоғининг аввалги икки нафар хотинидан беш нафар, ундан эса икки нафар фарзанди бор.

    «Эрим болаларимга жудаям қаттиққўл ва бағритош эди. Шу сабабми, катта ўғлим умуман ўйинқароқлик қилмасди. Уйда жим, қимирламасдан ўтирарди. Отасидан шу даражада қўрқарди. Эрим бизга ҳам кўп зуғум ўтказган. Ҳатто, ота-онам билан телефонда ҳам гаплаштирмасди. Агар гаплашсам ҳам ёнимга келиб, мен яхшиман дейсан деб, ўзи нима дейишим кераклигини айтиб турарди», — дейди эридан жабр кўрганини айтган деҳқонободлик аёл.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Шавкат Донаев эса Сожида Жовлиева ҳақиқатан ҳам учинчи хотини эканини тасдиқлаб, фарзандларига бу даражада ёмонлик қилмаслигини, уларни яхши кўришини айтиб, «болаларим аввалдан шунақа касалманд эди», — деди.

    Фото: «Дарё»

    «Хотинимнинг мен билан яшаш нияти йўқ. Шу сабаб ҳам менга шундай айблов қўймоқда. Аслида унинг менда кўнгли бўлмаган. Хотинимнинг болаларимга меҳри, эътибори йўқ. Ўзи болаларимни уриб, уларга жабр етказган. Ҳатто болаларимни эмизмасди ҳам. Нега бундай қиляпсан десам, «фигурам» бузилиб қолади дея, баҳона қиларди. Бир куни кичик ўғлимнинг устида ухлаб қолган экан. Ўғлим кўкариб, тоби қочиб қолган», — дейди айбловларга жавоб берган Шавкат Донаев.

    Шавкат аканинг айтишича, у фарзандини кўриш учун Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қарши шаҳар филиалига келган.

    «Мен боламдан хабар олиш учун шифохонага бордим. Аммо тўрт нафар йигит мени уриб, шифохонадан кет дейишди. Уларнинг кимлигини танимадим. Хотинимнинг ака-укаси бўлганда уларни танирдим. Мени уришгач, уйга қайтиб келдим. Боламнинг соғлиғи мен учун ҳам қизиқ ва аҳамиятли», — дейди Шавкат Донаев.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган ҳудуд профилактика инспектори Азиз Ўлжаев воқеадан хабар топган куни Шавкат Донаевнинг хонадонига борганини, у билан суҳбатлашиб, воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.

    Азиз Ўлжаев.

    Азиз Ўлжаев.
    Фото: «Дарё»

    «Мен воқеадан хабар топган пайтим Шавкат Донаевни излаб уйига бордим. Борсам, Шавкат ака молга кетган экан шекилли, кеч қайтди. Гаплашиб, воқеа ҳақида сўрадим. У бир ҳафтадан бери фарзандининг тоби бўлмаганини, уйида ортиқча пули йўқлиги сабаб шифокорга ҳам олиб боролмаганини, хотинига ойлигини тушишини кутиши кераклигини айтган. Ўғлини урмаганини ҳам айтди. Бироқ шунга қарамасдан Сожида Жовлиеванинг кўрсатмасига кўра, вазиятни рўйхатга олиб, тергов ҳаракатларини бошлаб юбордик», — дейди Азиз Ўлжаев.

    «Теракли» МФЙ раиси Акром Аблазов Шавкат Донаев ҳамда Сожида Жовлиева оиласи нотинч оилалар рўйхатида бўлмаганини, аввалроқ бу ҳақда ҳеч қандай мурожаат тушмаганини, бироқ Шавкат Донаев ўзи билан ёнма-ён яшаб келаётган акаси билан ҳам тортишиб яшашини маълум қилди.

    «Бундан бир йил олдин эр-хотин жанжаллашиб қолиб, келин уйига кетиб қолганди. Ўшанда ўзим уни олиб келиш учун боргандим. Аммо уйига қайтмаганди. Кейин бир ойдан сўнг ўзи келган экан. Ундан кейин уларнинг оиласида нотинчлик бўлмаганди. Бизга на эри ва на хотини бу ҳақда шикоят қилмаган», — дейди МФЙ раиси.

    Фото: «Дарё»

    Ҳудуд оқсоқолининг айтишича, Шавкат Донаевнинг «Болаларим бир ҳафта олдин ҳам касал эди», — деган гапи ёлғон.

    «Болалари касал эмасди. Лекин келин эрим болаларимни уряпти, менга зулм ўтказяпти деб шикоят қилмаган. Бироқ Шавкатнинг олдинги хотинидан кўп шикоят тушган. У пайтлари мен маҳалла посбони бўлганим боис, бундан яхшигина хабардор эдим. Шавкат аввалги оиласига зарар берганини, уруш-жанжал қилганини биламан», — дейди Акром Аблазов.

    Хотини томонидан шафқатсизликда айбланаётган Шавкат Донаевнинг айтишича, у мактабда математика фанидан дарс бериб келади. Хотини Сожида Жовлиева билан бирга яшаб, биринчи ва иккинчи хотинидан бўлган беш нафар фарзандларига алимент тўлаб келади.

    «Болаларимга алимент тўлаётганим учун ҳам оилада пулимиз етар-етмас яшаймиз. Шу сабаб хотинимга болаларимни даволатиш учун айни пайтда пул йўқлигини, маошимни олган куним ўғлимни шифохонага олиб боришимни айтдим. Аммо хотиним бунга сабр қилмасди. Шу сабаб уруш-жанжал қилиб, болаларини урарди. Мен ўша куни боламни урмадим, унга ёрдам беришга уриндим», — дейди Шавкат Донаев.

    Фото: «Дарё»

    Отаси томонидан калтаклангани айтилаётган икки ёшли Ҳумоюн Эшқобиловни даволаётган шифокорнинг айтишича, бемор шифохонага 2021 йилнинг 23 сентябрь куни соат 18:50 да оғир аҳволда ётқизилган.

    «Бемор ўша куни шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилди. Боланинг аҳволи ўта оғир эди. Боланинг нафас олиши қийин эди. Лабларида, тирноқларида кўкариш бор эди. Мия шиши ва мия комаси билан келганди. Шундан бери керакли ёрдам кўрсатилди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, анча ўзгариш бор», — дейди даволовчи шифокор Барат Бободўстов.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган боланинг тоғаси Жаҳонгир Жовлиев ҳамда бобоси Убайдулла Жовлиевлар Шавкат Донаев Сожида Жовлиевага аввалдан зулм ўтказиб келганини маълум қилмоқда.

    Жаҳонгир Жовлиев.

    Жаҳонгир Жовлиев.
    Фото: «Дарё»

    «Опам бир марта уйга йиғлаб қайтиб келганда поччам унга зулм ўтказишини, ҳатто телефонда ҳам назоратга олиб биз билан гаплаштиришини айтганди. Биз телефон қилсак эса, уларга тушолмасдик. Бу зулмлар бугун жиянимни шу аҳволга солди», — дейди Жаҳонгир Жовлиев.

    Убайдулла Жовлиев эса куёви Шавкат Донаевдан ҳатто уйдагилари ҳам норози эканини айтиб, куёви уйдагиларининг ҳам дилига озор берганини айтмоқда.

    Убайдулла Жовлиев.

    Убайдулла Жовлиев.
    Фото: «Дарё»

    «Куёвим шунақа ичимдагини топ дейдиганлардан экан. Биз ҳам кеч билдик. Кеч англаб етдик. Бугун у ўз боласига зарар етказяпти. Демак, ундан яхшилик кутиш аҳмоқлик. Қудам билан гаплашганимда ўғлининг шундайлигини, биргаликда уни тузатишга ҳаракат қилишимизни айтганди. Демак, ундан ўз яқинлари ҳам безор. Шунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар бунга адолатли баҳо беришар», — дейди Убайдулла Жовлиев.

    Эслатиб ўатмиз, аввалроқ Қашқадарё вилоят ИИБ воқеа назоратга олинганини, воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилганди.

    28.09.2021, 15:58   Изоҳ (0)   58199
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни ҳам коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмлашга рухсат берилди

    28.09.2021, 15:43

    Ангренда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди (видео)

    28.09.2021, 15:10

    Сурхондарёдаги «Айритом» чегара божхона постида Афғонистондан жанговар ўқ-дори олиб ўтаётган шахс ушланди

    28.09.2021, 14:36

    Фарғонада Хитой компанияси билан биргаликда электрoмобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    28.09.2021, 14:15

    Ўзбекистонда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади

    28.09.2021, 13:40

    Митхун Чакраборти: Янги Ўзбекистондаги бугунги ўзгаришлардан ҳайратдаман

    28.09.2021, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.