Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 28 сентябрь куни соат 12:42 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ангрен шаҳар 4-даҳада жойлашган тўрт қаватли 11-уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон техникаси соат 12:48 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:30 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 200-250 квадрат метр майдондаги том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Фото: Ангрен шаҳар ҳокимлиги

Фото: Ангрен шаҳар ҳокимлиги

Аввалроқ Фарғонадаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлгани, Тошкент вилоятида бир-бирига қўшни икки уйда ёнғин чиққани, Тошкентдаги «Миллий таомлар» ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин чиққани тўғрисида хабарлар берилганди.