Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида 11 ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Repost’нинг маълум қилишича, ёнғинда айбдор аёлга суд ҳукми ўқилган.

Фото: «РИА Томск»

Қайд этилишича, Green Wood ёғочни қайта ишлаш компанияси директори Сунь Аньни 4 йилга колонияли жазога ҳукм қилинган.

Таъкидланишича, Сунь Аньни компания ходимларига хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган бинода яшашни ташкил қилган. Оқибатда 2020 йилнинг январида содир бўлган ёнғин оқибатида 12 киши, жумладан, 11 ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Аёл ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш, бепарволик туфайли икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатишда айбдор деб топилган.