• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Юлдуз Усмонова сабаб санъатга кириб келган, Зиёданинг «Тор кўча» клипи билан танилган Зарина Йўлдошева мураккаб тақдири ҳамда актрисаликни давом эттирмаслиги ҳақида (видео)

    Хонанда Зиёданинг «Тор кўча» клипи орқали томошабинлар эътиборига тушган Зарина Йўлдошеванинг актрисаликка қадам қўйишига Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Мен сени севаман» қўшиғига ишланган клип сабаб бўлган. Айнан шу клипдан сўнг Заринага режиссёрлар томонидан кўплаб лойиҳалардан таклифлар туша бошлади. Кейинроқ ёш актриса Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Билмади» клипида ҳам суратга тушди. Айни пайтда Зарина бош ролни ижро этаётган «Ўжар ҳомиладор» сериали «Миллий» телеканалида эфирга узатилмоқда.

    Журналист Наргиза Муродова Зарина Йўлдошева билан интервью ташкиллаштирди. Интервью давомида актриса ота-онасидан эрта айрилгани, меҳрибонлик уйида улғайгани, санъатга қандай қадам қўйгани ва келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб берди.

     

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    «Ота-онамдан эрта айрилганман»

    Ота-онам болалигимда вафот этишган. Дадамни эслолмайман, онам эса 12 ёшимда касаллик сабаб вафот этди. Бувим кексайиб қолгани ва моддий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келгани учун мен, синглим ва укамни болалар уйига топширишга мажбур бўлган. Тўрт йил давомида меҳрибонлик уйида тарбияландим. Дарсдан кейин рақс тўгарагига қатнашардим. Шунда рақс мураббийим «Сен Хореография олий мактабида ўқишинг керак, қобилиятинг бор», деди. Мактабни тамомлаганимдан кейин қўлимдан ушлаб, Тошкентдаги Хореография олий мактабига олиб келиб, ўқишга жойлаштиришган. Классик рақс ҳаракатларидан бехабар бўлганим учун кўп қийналганман, дугоналарим томонидан камситилган пайтларим ҳам бўлган. Тошкентга келиб яшашим осон кечмади. Моддий қийинчиликлар сабаб тўйларга чиқиб пул ишлашга ҳам мажбур бўлганман. Аммо бу ишимдан бувим қаттиқ ранжиган. Шу боис қайта тўйларга чиқмаганман.

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    «Юлдуз Усмонова сабаб актрисаликка қадам қўйдим»

    2017 йили ансамблимиз билан Юлдуз Усмонованинг «Эй азиз инсон» концерт дастурида иштирок этганмиз. Юлдуз опа созандалар билан машқ қилаётганида бир четда мароқ билан қўшиққа рақс тушганман. Шунда Юлдуз опа ёнларига чақириб, шу қўшиққа якка рақс тушсин, деган.

    Бир неча ойдан сўнг, ярим кечаси Юлдуз Усмонованинг маъмури қўнғироқ қилиб, қайсидир актриса клип ‘съёмка’сига келолмагани ва ўрнига мен суратга тушишимни айтди. Рости, бу таклифга кўнишим осон бўлмади. Суратга олиш ишлари бор-йўғи 30-40 дақиқа давом этди. ‘Съёмка’дан сўнг клипдаги эпизодим учун 50 АҚШ доллари беришди. Бу 17 ёшимгача топган энг кўп пулим эди. Мана шу воқеадан сўнг клиплардан таклиф тушса, рад этмайдиган бўлдим.

    «Ўзимни бечора кўрсатиб, атрофдагиларнинг раҳмини келтиргим келмайди»

    Мен ўзимни бечора кўрсатиб, одамлардан нимадир тилаб яшашни истамайман. Ҳатто санъатга кирганимдан кейин ҳам анча муддат атрофдагиларга шахсий ҳаётим ҳақида айтмаганман. Меҳрибонлик уйи раҳбарини «Одамийлик мулки» кўрсатувига таклиф этишганида, менга қўнғироқ қилиб: «Сен ҳам бориб интервью бер», деди. Рости, шу даражага етишимга ҳисса қўшган инсонга рад жавобини беролмадим. Кўрсатув эфирга кетгач, атрофимдаги инсонлар шахсий ҳаётимдан хабар топишди.

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    «Кимгадир пул бериб, роль ижро этмаяпман»

    Шу кунгача ҳеч бир режиссёрга роль сўраб мурожаат қилмаганман. Таклиф этишса, имкон даражасида ижро этаман. Аммо ўзимни қобилиятли актриса деб билмайман. Ёши катта актрисалар билмаганларимни ўргатишади, институтда ўқишимни тавсия қилишади. Баъзи ёш актрисалар эса ортимдан негатив гаплар тарқатиб, ғашимни келтиришади. «Ўзини бечора кўрсатиб, пиар қиляпти ёки пул бериб роллар ижро этяпти», деган гаплар ҳам қулоғимга чалинди. Менимча, ҳеч бир инсон ота-онаси вафот этганлиги ҳақида гапириб обрў олишни истамайди. Мен санъатга пул бериш эмас, пул ишлаш учун қадам қўйганимни ҳам кўпчилик билишади.

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    «Синглим ва укамни оёққа қўймагунимча шахсий ҳаётим ҳақида ўйлай олмайман»

    Яширмайман, ота-онамнинг уйи бўлмаган. Ука билан синглим меҳрибонлик уйидан келгач, ўз уйида яшашини истайман. Шу боис институтда ўқишни истамадим. Тезроқ пул топиб, уларга шароит яратиб беришим керак. Ўтган йили муддатли тўлов эвазига икки хонали уй олдим. Уни таъмирлатиб, керакли жиҳозлар билан тўлдирдим. Келаси йил синглимни турмушга бермоқчимиз, ундан кейин укамнинг ўқишига жиддий эътибор бераман. Шу боис ҳозирча турмушга чиқиш ниятим йўқ.

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    «Актрисаликни давом эттириш ниятим йўқ»

    Келажагимни санъат соҳасида тасаввур этмайман. Актрисаликни давом эттириш ниятим йўқ. Фарзандларим менда бўлмаган тўкис-тугал оилада вояга етишларини истайман.

    Бундан ташқари, Зарина Йўлдошева интервью давомида меҳрибонлик уйидаги ҳаёти ва давлат томонидан берилган уйни рад этганлиги ҳақида ҳам сўзлаб берди. Видеони тўлиқ қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    Мавзуга доир: «Дайди қиз»даги Тахмина – Фотима Бердиева кинода бошқа суратга тушмаслиги ва чет эллик йигитга турмушга чиқаётгани ҳақида сўзлаб берди

    21.09.2021, 15:59   Изоҳ (0)   126286
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Асал Шодиева ҳақида кескин фикр билдирган Йигитали, Севинч Мўминова хонадонидаги хурсандчилик, ижодга қайтган Зоҳид

    20.09.2021, 22:28

    Беш юз минг доллар ва ундан кўп: Голливуд юлдузлари тансоқчиларига қанча маблағ тўлайди?

    20.09.2021, 18:54

    Мактабда «иккичи» бўлишига қарамай оламшумул муваффақият қозонган машҳурлар (фото)

    20.09.2021, 14:59

    Instagram: Паризодага аталган сюрприз, қизини узатган Муслимбек Йўлдошев, Mustang’идан айрилган Жаҳонгир Хўжаев

    19.09.2021, 22:15

    80 ёшдан ошган бўлса ҳам нафақага чиқмасликка қарор қилган актёр ва актрисалар (фото)

    19.09.2021, 19:58

    Instagram: Кунига 8 минг доллар топадиган Муниса Ризаева, актрисалардан ножўя таклиф олган Аҳад Қаюм, машҳурлик учун битта Tico’нинг пулини сарфлаган Маҳмуд Намозо...

    18.09.2021, 22:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.