Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилгани борасидаги тарқалган хабарлар бўйича маълумот берди.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқда «Ўқитувчиларимиз барака топсин. Дарс соатини камайтиришдан қўрқиб, дарсдан кейин ишлаб, салқинда дам олишмоқда. Бу ҳам етмагандек директорнинг бақиришини эшитишга ҳам мажбур. Бу воқеага батафсил қайтамиз» мазмунида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида Қарши шаҳар 31-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари (21,6 миллион сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Аввалроқ Сирдарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори 12 млн сўм жаримага тортилгани, Қашқадарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор ишдан олингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди