ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувга ЎзЛиДеП ҚР кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, сенатор Абат Дониёров модераторлик қилди.
Модератор Шавкат Мирзиёевдан сўзга чиқувчиларга рухсат беришини сўраганда «Рухсат бериш менда эмас, сенда ҳозир», дея жавоб берди.
«Ҳозир мен кандидатман», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
Бундан аввал Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)