Россиянинг Москва шаҳрида 12 сентябрь куни Open FC 10 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда бир қатор ўзбекистонлик яккакурашчилар ўз иштирокини ўтказди.

Фото: Instagram

Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев чемпионлик камари учун Бразилия вакили Алекс де Паулога қарши баҳс олиб борди. Нурсултон биринчи раундда партер ҳолатида рақибига зарбалар сериясини амалга оширди, ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Рўзибоев ўрта вазн тоифасида Open FC промоушенининг чемпионлик камарига эга чиқди.

.

Яна бир ўзбекистонлик яккакурашчи Машрабжон Рўзибоев россиялик Александр Жарковни 1-раунднинг 18-сониясидаёқ нокаутга учратди. Раҳматулло Сатторов эса Россия вакили Иля Бочковга ютқазиб қўйди.