Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Болливуднинг энг севимли актёрларидан бири Сунил Шетти 2021 йил 11 августда 60 ёшга тўлди.  Сунил неча ёш бўлишига қарамай, у ҳинд киносининг забардаст актёрларидан бири сифатида роллар ижро этмоқда. Ёш кўринишнинг сири эса фақат спорт ва кикбоксингда эмас.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Сунил 1961 йил 11 августда Карнатака штатининг Мангалор шаҳри яқинида туғилган. У Болливуддаги дебютини «Кучли одам» (1992) фильми билан бошлади, лекин у актёр бўлишни хоҳламаганди, чунки ҳеч бир актриса Сунил билан ишлашга тайёр бўлмаган, сабаби Сунил бу соҳада янги эди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Фақат битта актриса – марҳума Дивя Бхарти таклифга рози бўлди ва фильм муваффақият қозонган. Шунингдек, Сунил фильмда ижро этган баъзи хавфли саҳналари билан ҳам томошабинларни ҳайратда қолдирган.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

90 йилларда у Сонали Бендре ва Акшай Кумар билан дуэтда бир нечта фильмларда иштирок этган. Айтганча, Сонали Сунилни ёқтириб қолган ва ҳатто унга иккинчи хотин бўлишга ҳам рози бўлган, лекин актёр бундай бўлишига йўл қўймаган.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Актёр Мана Шетти билан 30 йилдан буён бахтли яшаб келмоқда. Актёр бўлажак рафиқасини 9 йил давомида кутган. Чунки қизнинг ота-онаси уларнинг муносабатларига мутлақо қарши эди.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Гап шундаки, Сунил ҳинду, Мана эса мусулмон. Бундан ташқари, ўша пайтда у коллежни эндигина тугатган эди. Ота-онасини тўйга кўндириш учун унга 9 йил керак бўлди.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Эр-хотиннинг гўзал қизи Атия ва Ахан исмли ўғли бор. Атия аллақачон актрисаликка қадам қўйган, 2015 йилда «Қаҳрамон» фильми билан дебют қилган, Ахан эса Болливудда «Тоscа» билан дебютини ўтказмоқчи.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Шубҳасиз, Сунилнинг энг эсда қоларли ролларидан бири Дармеш Даршан режиссёрлик қилган «Юрак уриши» (2000) мелодрамасидир. Севимли Дев ролидаги актёрнинг ижроси кўпчиликнинг қалбидан жой олган.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

У, шунингдек, 1994 йилда «Шоқол» жангари фильмидаги ажойиб ижроси учун мақтовга сазовор бўлган. Унинг иштирокидаги яна бир машҳур фильм – «Чегара» (1997), у покистонлик улкан армияга қарши чиққан ҳинд аскарларининг кичик бир батальони ҳақида ҳикоя қилади.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Унинг фильмографиясида жуда кўп ажойиб комедиялар бор. «Бечора товламачилар» ва «Омадсиз ишбилармонлар» – бу бир нечта мисол. Бироқ кўплаб актёрлардан фарқли ўлароқ, Сунил Шетти фақат кино билан яшамади.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

У, биринчи навбатда, муваффақиятли бизнесмен ва турли соҳаларда бир нечта компанияларга эга. Унинг Popcorn Entertainment ўз ишлаб чиқариш компанияси, меҳмонхоналар, бутиклар ва ресторанлар тармоғи бор.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Актёр ўзини жуда яхши ҳолатда ушлаб туради, кўпинча спорт залида ишлайди ва очиқ ҳаводаги машғулотларни яхши кўради. Ўз интервьюсида, у ҳар доим спорт билан шуғулланган бўлса-да, ҳақиқатан ҳам 50 ёшдан кейин унга қизиқиб қолганини тан олди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Мен уч йиллик таътилда эдим ва ўғлим Ахан билан кўпроқ вақт ўтказиш имкониятини топдим. У 14 ёшда эди ва мен уни ўргата бошладим. Агар мен уни ҳайратда қолдирмоқчи бўлсам, ўзимга ҳам шуғулланишим керак деб ўйладим. Шундай қилиб, мен машғулотларга кўпроқ эътибор қаратдим ... Ҳатто карьерамнинг энг юқори чўққисида ҳам.Мен парҳезни қайта кўриб чиқдим. Шиорим — шоҳ каби нонушта қил ва тиланчидек овқатлан. Мен кунни тўртта тухум ейишдан бошлайман, нон емайман. Рационга кўплаб мева ва ёнғоқ қўшганман. Тушлик учун шўрва ва оддий гўштли таомлар, кўпинча товуқ гўшти тановул қиламан».

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Аммо энг қийини шакарни рад этиш бўлди. Ширинликни жуда ҳам яхши кўраман, шунинг учун бу катта муаммо бўлиб қолди. Натижада хурмо ейишга ўтдим. Уларни ҳар овқатдан сўнг шакарга бўлган иштиёқимни қондириш учун истеъмол қиламан».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Комидаги “Қариялар уйи”да ёниб кетган 23 киши, мойланмаган “домкрат” сабаб ҳалокатга учраган самолёт ва кимёвий қуролдан илк бор фойдаланган Германия. Кун хронолог...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 59 ёшли эркакни поезд босиб кетди (видео) 
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI