Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Канадалик тадқиқотчилар ўтирган ҳолда ишлайдиган ва умрининг асосий қисмини шундай ўтказувчи инсонларда инсульт хавфи юқори эканлигини маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Калгари университети олимлари олдинлари инсульт, юрак-қон томир касалликлари ва саратондан азият чекмаган 40 ёшдан катта 143 минг кишининг ҳаёт тарзи ҳамда соғлиғига оид маълумотларни таҳлил қилган. Тадқиқот иштирокчиларининг саломатлиги тўққиз йил давомида кузатилган.

Иштирокчилар ўртача кунига тўрт соатга яқин вақтини ўтириб ўтказган.

«Тадқиқотнинг деярли барча иштирокчиларининг 3 минг нафари инсультга учраган. Кунига саккиз соатдан ортиқ ўтирадиган жисмоний фаоллиги кам 60 ёшдан кичик иштирокчиларда инсульт хавфи тўрт соатдан кам ўтирадиганларга нисбатан 4,2 баробар, кўп ҳаракатланадиганларга нисбатан эса етти баробар кўп учрайди», — дейилади мақолада.

Аввалроқ коронавирусдан кейин инфаркт ва инсульт хавфи ошиши маълум бўлгани, Лондон Империал коллежи, Кембриж университети ва Чикаго университетининг бир гуруҳ олимлари коронавирус уни юқтирган одамларнинг ақлий салоҳият даражасига салбий таъсир қилади деган хулосага келгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова