Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни, Bibiona бренди асосчиси Диёра (Диoра) Усмонова Glamour бутигининг «Мода визионерлари» (Визионер — келажакни кўра олиш қобилиятига эга ҳамда уни ҳозирдан бошлаб ўзгартиришга қодир инсонлар) лойиҳаси меҳмони бўлди. 5 дақиқа давом этган видеода Диёра Усмонова болалиги, мода ҳақидаги фикрлари ҳамда фарзанд тарбиясидаги муҳим жиҳатлар ҳақида гапирди.

«Мен Тошкентда туғилганман, аммо болалигим Қўқонда ўтган. Ҳаётимнинг дастлабки олти йилини Қўқонда ўтказганман. Ҳамма қатори болаликни бошдан кечирганман. Иссиқда маҳалла кўчаларида ялангоёқ юрардик, дарахтларга чиқардик. Жудаям бахтиёр дамлар эди. Афсус, менинг фарзандларимнинг болалиги бундай бўлмайди», — дейди Диёра Усмонова болалигини хотирлаб.

Фото: Instagram / @diora_u

Фото: Instagram / @diora_u

«Мен ўғлимни ортиқча эркалатмайман, дердим. Масалан, агар сиз болага ҳаддан зиёд кўп ўйинчоқ сотиб олиб берсангиз, сиз уни сунъий равишда орзусидан маҳрум қилган бўласиз.

Ҳаётнинг мазмуни — нимагадир эришиш, инсонда қандайдир мотивация бўлиши керак. Агар фарзандингизга яхши келажакни раво кўрсангиз, у билан муносабатларда қаттиққўл, талабчан бўлишингиз керак. Бу унга бўлган муҳаббатингиздан. Мен ҳам фарзандларим билан шундай муносабатда бўламан, деб ўзимга сўз бергандим. Лекин бу унча ўхшамади», — дейди Диёра Усмонова фарзанд тарбияси ҳақида гапириб.

Фото: Instagram / @diora_u

Фото: Instagram / @diora_u

Шунингдек, Диёра Усмонова интервью мобайнида кийиниш услуби ҳамда қизи Марямдан нимани ўрганаётгани ҳақида ҳам гапирди.

«Мен ҳеч қачон қандай кийинишим ҳақида узоқ ўйламайман. Шунчаки автоматик тарзда кийинаман, кўзларим юмуқ ҳолда ҳам бўянишим ва кўчага чиқишим мумкин. Ҳаммасини аввалдан ўйлаб қўйишни хоҳламайман. Гардеробимда кийимларим ҳам кўп эмас. Чунки менинг бир одатим бор: янги кийим олсам, кийим жавонимдаги бирор кийимимни кимгадир бераман. Табиатан баланс бўлиши керак. Сен нимадир оляпсанми, беришни ҳам билишинг керак. Масалан, қизим Бика (Марям) катта бўлиб қолди. Кийимларимни унга бераман. Bibiona брендим унинг шарафига номланган.

Мен ўзим чиройли деб билган кийимларни унга кийдираман, деб ўйлардим. Лекин у менга кўпинча ‘Ойи, бу мен эмасман, мен бошқачаман’, дейди. У аввал бошида менга ғалати туюлган ўз кийиниш услубига эга. 9 ёшда бўлса ҳам у рангларни бир-бирига мослаб кийишни билади, у билган баъзи нарсаларни ҳатто мен билмайман. Мен ундан ўзини ифода этиш эркинлигини ўргана бошладим».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)