2021 йилнинг январь—июнь ойларида Тошкент метрополитенда 47 миллион йўловчи ташилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, бу 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 бараварга кўп. Таъкидлаш керакки, 2020 йилнинг 15 мартидан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари сабаб Тошкент метрополитени 15 августга қадар ёпилган эди.

Ўзбекистонда электр транспортида йўловчи ташиш таркиби:

  • метро – 97,4 фоиз;
  • трамвай – 2,0 фоиз;
  • троллейбус – 0,6 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистонда метрода йўловчилар ташишни тартибга солувчи қонунчилик йўқлиги, Тошкент метрополитени учун 10 та янги поезд қайси маблағ эвазига сотиб олингани тўғрисида хабар берилганди.