Марказий банк 19 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,31 сўмга пастлаб, 10 644 сўмни ташкил қилди. Евро 69,39 сўмга пастлаб, 12 470,51 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 7,69 сўмга пастлаб, 10 652,31 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг кетма-кет учинчи кун пастлади. Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида эса 16 август куни доллар курси биринчи марта 10 735 сўмга қадар кўтарилганди.
Изоҳ (0)