Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нукус туманида Matiz автомобили йўлнинг қатнов қисмида кетаётган пиёдани уриб кетди, дея хабар қилмоқда Қорақалпоғистон ЙҲХБ ахборот хизмати.

Кадр: Видеодан скриншот

Кадр: Видеодан скриншот

Қайд этилишича, 2021 йил 8 август куни тунги соат 23:00 ларда Нукус туманидан ўтувчи 4Р-135 автомобиль йўлида кетаётган Matiz русумли автомобиль йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолатда ҳаракатланиб кетаётган фуқарони уриб юборган.

Бу воқеа оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳозирда воқеа жойида тергов жараёнлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, Matiz ҳайдовчиси автомобилни 2021–2022 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказмаган.

Бундан аввал Наманганда Damas ва Nexia тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этгани, Тошкентда Nexia билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетгани ҳамда Қашқадарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Lacetti юк машинаси билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди