Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Словениялик мураббий Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Қайд этилишича, бир қанча хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчковлик билан ўрганиб чиқилган. Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул деб топилган.

ЎФА ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришган ва келаётган ҳафта Катанец ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Катанец ушбу лавозимда Ўзбекистонни 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичига олиб чиқа олмаган Вадим Абрамовнинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Катанец фаолияти мобайнида Словения, БАА, Македония, Ироқ терма жамоалари ва «Олимпиакос» клубини бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи Ироқ терма жамоаси бўлди, унинг ироқликлар билан ҳамкорликни тўхтатишига маошларининг тўланмагани сабаб бўлди. Катанецнинг мураббий сифатидаги энг яхши натижаси Словения терма жамоасини 2000 йилги Европа чемпионати ва 2000 йилги Жаҳон Чемпионатига олиб чиққани бўлган.

Қайд этиш ўринли, Сречко Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадиган биринчи хорижлик мураббий эмас. Бунгача Убиражара да Силва (Бразилия), Ҳанс-Юрген Геде (Германия), Роберт Ҳафтон (Англия), Валерий Непомняшчий (Россия), Эктор Купер (Аргентина) каби бир қатор хорижлик мутахассислар миллий жамоага устозлик қилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)