• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Каталония билан Париж орасида. Ҳам «Барселона», ҳам «ПСЖ» сафида ўйнаган футболчилар

    Лионель Месси «Барселона»ни эркин агент сифатида тарк этди ва Франциянинг «ПСЖ» жамоаси билан шартнома имзолади. Парижликлар сўнгги йиллардаги энг йирик иккинчи трансферни амалга оширди, бунисида ҳам «Барселона» вакили олиб келинди. Ушбу мақолада иккала жамоа сафида ҳам тўп сурган футболчилар ҳақида сўз боради.

    Фредерик Дею (Франция)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (1999—2000): 11 ўйин, 1 та гол
    • «ПСЖ» (2000—2004): 118 ўйин, 6 та гол
    Франциялик ҳимоячилар «Камп Ноу»да доим ҳам ўзини кўрсата олмайди. 90 йилларда Лоран Блан Каталонияга келган эди, аммо бир мавсумдан сўнг «Барселона»ни тарк этган. «Ланс»нинг узоқ йиллик етакчиси Фредерик Деюдан ҳам кўп нарса кутилганди. Француз жуда оз муддат ўйнади, «Барселона» мухлислари уни унутиб ҳам юборди, лекин «кўк-анорранглилар» Деюнинг ортидан яхшигина пул ишлаб олди. Эркин агент сифатида Каталонияга ташриф буюрган Фредерик бир йилдан сўнг 6 миллион евро эвазига «ПСЖ» жамоасига ўтди. Парижда Деюнинг ишлари юришиб кетди. Тўрт мавсум парижликлар шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Франция Кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

    Микель Артета (Испания)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (1997—2000): ёшлар жамоасида ўйнаган
    • «ПСЖ» (2000—2002): 53 ўйин, 5 та гол
    Артета «ПСЖ»га «Барселона»нинг иккинчи жамоасидан икки йиллик ижара асосида ўтган. У ерда Роналдиньо билан бирга ўйнаган Микель анча тажриба тўплади ва икки йилдан кейин каталонияликлар футболчини «Глазго Рейнжерс»га 8 миллион еврога сотиб юборди. Артета фаолиятининг энг ёрқин дамларини «Туманли Албион»да ўтказди. Парижда тажриба тўплади, «Барселона» сафида бирор марта майдонга тушмаган бўлса-да, жамоага молиявий томондан ёрдами тегди.

    Роналдиньо (Бразилия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «ПСЖ» (2001—2003): 55 ўйин, 17 та гол
    • «Барселона» (2003—2008): 207 ўйин, 94 та гол
    «Барселона» ва «ПСЖ»да тўп сурган футболчилар ичида энг асосий юлдузлардан бири. «Олтин тўп» эгаси Европага саёҳатини Париждан бошлаган. Хоан Лапорта президентлик сайлови олдидан «Манчестер Юнайтед»дан Дэвид Бекҳэмни олиб келишга ваъда берганди, аммо «Реал» чаққонлик қилиб инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олгач, бутун диққат Роналдиньога қаратилди. Роналдиньонинг фаолиятидаги энг юқори ноталар айнан испан жамоаси сафида бўлди.

    Максвелл (Бразилия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (2009—2012): 90 ўйин, 2 та гол
    • «ПСЖ» (2012—2017): 214 ўйин, 13 та гол
    Бразилиялик футболчи Златан Иброҳимовичнинг яқин дўсти. Максвелл швециялик ҳужумчи билан «Аякс», «Интер» ва «Барселона»да бирга тўп сурган. Златаннинг илтимосига кўра Максвелл Парижга йўл олди. «ПСЖ» бу трансфердан афсусланмади. 3,5 миллион еврога харид қилинган ҳимоячи парижликлар сафида икки юздан ортиқ ўйинда иштирок этди. Швециялик дўстидан фарқли равишда Максвелл «Барселона» билан 2011 йилда Чемпионлар Лигасида зафар қучган.

    Люка Дин (Франция)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «ПСЖ» (2013—2016): 44 ўйин
    • «Барселона» (2016—2018): 46 ўйин, 2 та гол
    Люка Дин Париж жамоасига мослаша олмади. 2 мавсум захирада ўтирганидан сўнг, «Рома»га ижарага бериб юборилди. 2016 йилда «Барселона» футболчини харид қилди. Аммо каталонлар сафида Хорди Альба борлиги сабаб Люка Дин у билан рақобат қила олмади. Испаниялик футболчи ҳар томонлама француздан устун эди. «Барселона»да ўтказган икки мавсумидан сўнг Дин Англияга йўл олди. «Эвертон» франциялик ҳимоячининг янги жамоасига айланди.

    Ришар Дютруэл (Франция)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «ПСЖ» (1991—1996): 10 ўйин
    • «Барселона» (2000—2002): 15 ўйин
    Дарвозабон Дютруэл «ПСЖ» тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо асосий жамоадаги 5 мавсум давомида Бернар Ламани рақобатда енга олмади. Янги жамоа излаш вақти келганини билган Ришар Испаниянинг «Сельта» жамоасига ўтади. «Барселона» дарвозабоннинг Вигодаги ажойиб ўйинларидан сўнг сотиб олишни мақсад қилди. Каталонияликлар сафида ҳам Дютруэл ўз ўрнини топа олмади. Виктор Вальдес асосий дарвозабон бўлишини билгач, Ришар «кўк-анорранглилар» сафини тарк этди.

    Хуан Пабло Сорин (Аргентина)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (2003): 15 ўйин, 1 та гол
    • «ПСЖ» (2003—2004): 21 ўйин, 1 та гол
    Аргентиналик футболчи 2002/03 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини «Барселона»да ўтказди. Кейин эса «ПСЖ»га ўтди. «Крузейро» Хуан Паблони Европа сафарига юборган эди. Каталония ва Париж жамоаларидан аввал Сорин «Ювентус» ва «Лацио»да ҳам ўйнашга улгурган. Лекин жанубий америкалик футболчини ҳеч бир клуб ўз сафида олиб қолишни истамаган. Фақатгина «Вильярреал» унга шартнома таклиф қилди.

    Людовик Жюли (Франция)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (2004—2007): 124 ўйин, 26 та гол
    • «ПСЖ» (2008—2011): 125 ўйин, 19 та гол
    Француз футболчиси иккала жамоа мухлисларининг ҳам ёдида қолган. Жюли «Барселона» билан бирга икки марта Испания чемпионлиги ва бир марта Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритган бўлса, «ПСЖ» билан Франция Кубогига эга чиққан. «Барселона» билан «ПСЖ» орасида Людовик «Рома» сафида ўйнашга ҳам улгурган.

    Тиаго Мотта (Бразилия/Италия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (1999—2007): 139 ўйин, 9 та гол
    • «ПСЖ» (2012—2018): 229 ўйин, 12 та гол
    Тиаго 17 ёшида «Барселона» билан шартнома имзолаган. Аввалига «Барселона Б» жамоасида ўйнаган футболчи кейинчалик асосий жамоага ўтган. Каталониядаги 8 йилидан сўнг Мотта жароҳатлар сабаб рақобатга дош бера олмади ва «Атлетико»га ўтиб кетишга мажбур бўлди. 2012 йилда 11,5 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтди ва 2018 йилга қадар парижликлар шарафини ҳимоя қилди.

    Златан Иброҳимович (Швеция)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (2009—2010): 46 ўйин, 22 та гол
    • «ПСЖ» (2012—2016): 180 ўйин, 156 та гол
    Иброҳимович Каталония жамоасига 2009 йилда келиб қўшилди ва дарҳол мослашиб кетди. Аммо кейинчалик Пеп Гвардиола ва жамоа етакчилари билан тил топиша олмагач, «Милан»га кетишга мажбур бўлди. Италиядаги 2 мавсумидан сўнг Златан «ПСЖ»га кетишга рози бўлди. Париж жамоаси афсонасига айланиши учун унга 4 йил кифоя қилди.

    Неймар (Бразилия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (2013—2017): 186 ўйин, 105 та гол
    • «ПСЖ» (2017 йилдан ҳозиргача): 116 ўйин, 87 та гол
    Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. 2013 йилда «Сантос» сафидан «Барселона»га ўтган футболчи Месси ва Суарес билан биргаликда ажойиб учлик ҳосил қилди, кўплаб совринларни қўлга киритди. Кутилмаганда 2017 йил рекорд трансфер (222 миллион евро) эвазига «ПСЖ»га ўтиб кетди. Парижликлар сафида Неймар ўз даражасини намойиш этмоқда. Мбаппе билан биргаликда «ПСЖ» ҳужумида рақибларни ранжитишда давом этяпти.

    Дани Алвес (Бразилия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (2008—2016): 391 ўйин, 21 та гол
    • «ПСЖ» (2017—2019): 73 ўйин, 8 та гол.
    Бразилиялик футболчи 2008 йилда «Севилья» сафидан «Барселона»га ўтади. Ўнг қанот ҳимоясида жамоадан эндигина кетган Замброттанинг ўрнини эгаллайди. Алвес «Барселона» сафида ҳам кўплаб совринларни қўлга киритади. Ҳозирги кунда энг кўп совринни қўлга киритган футболчи сифатида эътироф этилаётган Дани Алвес 23 та кубок билан Каталонияни тарк этди. Италиянинг «Ювентус»идаги бир йиллик «саёҳат»дан сўнг Алвес Парижга йўл олади.

    «ПСЖ»да ҳам икки мавсум тўп сурган Алвес 6 та совринни ўз ҳисобига ёздириб қўйиб, Парижни тарк этди. 2019 йилда бразилиялик футболчи «Сан-Паулу» билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

    Лионель Месси (Аргентина)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • «Барселона» (2003—2021): 835 ўйин, 709 та гол
    • «ПСЖ» (2021 йил)
    Лионель Месси футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири. «Барселона» асосий жамоасидаги 18 йили давомида Лионель эришиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди. 5 август куни янги шартнома имзолаш учун «Барселона» базасига ташриф буюрган Месси каталонияликлар билан ҳамкорликни тўхтатишга мажбур бўлиши ҳақидаги хабарни эшитди. Ла Лига қоидаларига кўра «Барселона» Лео билан шартнома имзолай олмаслиги маълум бўлди. Эркин агентга айланган Месси парижликлар билан музокара олиб борди ва «ПСЖ» футболчисига айланди.
    11.08.2021, 11:01   Изоҳ (0)   17854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ПСЖ» Лионель Месси трансферини эълон қилди

    11.08.2021, 09:13

    Фотогалерея. Беш йил кутилган Токио—2020 Олимпиадасининг энг ёрқин суратлари

    10.08.2021, 23:49

    «Ўғлимнинг орзулари ушалди. Афсуски, дадаси бу кунларни кўрмади». Токио Олимпиадаси совриндорларининг оналари билан суҳбат

    10.08.2021, 22:44

    Расман: Лионель Месси — «ПСЖ» футболчиси

    10.08.2021, 19:04

    Токио—2020 Олимпиадасида Ўзбекистон вакилини енгиб, бронза медалини қўлга киритган Артур Найфонов: у 17 йил аввал Беслан воқеаларида гаровда бўлган ва ўша терактда...

    10.08.2021, 16:03

    Токио Олимпиадаси олтин медал эгаларига Tahoe ва 4 сотихли ҳовли, бронза қўлга киритганларга эса Trailblazer ва 2 хонали уй берилди

    10.08.2021, 01:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.