Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь—июнь ойларида жами 173 дона трактор ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 72,5 фоизга кам демак.

Ишлаб чиқарилган тракторлар сони (январь—июнь ойларида):

  • 2019 йил — 602 дона;
  • 2020 йил — 630 дона;
  • 2021 йил — 173 дона.
Шунингдек, 2021 йилнинг январь—июнь ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида жами 383 дона культиватор ишлаб чиқарилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 фоизга камайган.

Аввалроқ мамлакатда январь—июнь ойларида жами 1855 дона юк автомобили ишлаб чиқарилгани ва юк автомобиллари ишлаб чиқариш саноатида кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ошгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди