Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 5 август, пайшанба куни мусобақанинг ўн учинчи кунги баҳслари ўтказилади.

Ушбу кунда ҳам ўзбекистонлик спортчилар бир қанча турлар бўйича баҳсларга киришади. Қуйида 5 август куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:

  • 5:10 — Светлана Радзивил — енгил атлетика, баландликка сакраш;
  • 5:10 — Сафина Саъдуллаева — енгил атлетика, баландликка сакраш;
  • 5:40 — Екатерина Воронина — енгил атлетика, кўпкураш;
  • 7:00 — Ғуломжон Абдуллаев — эркин кураш, -57 кг;
  • 7:00 — Жавраил Шапиев — эркин кураш, -86 кг;
  • 7:50 — Бекзод Абдураҳмонов — эркин кураш, -74 кг,
  • 9:00 — Алисе Фаҳрутдинова — замонавий бешкураш;
  • 9:00 — Александр Савкин — замонавий бешкураш.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!