Август — бу ёқимли мавсумнинг бошланиши. Бу даврда қуёш куйдирадиган даражада бўлмайди, сув эса чўмилиш учун максимал даражада қулай бўлади. Asialuxe Travel миллий туроператори ўзининг йўриқномасида август ойида кўп пул сарфламасдан қаерда дам олиш мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

Шарм аш-Шайх

Миср — Ўзбекистондан бўлган сайёҳларнинг орасида тез таниқли бўлиб кетган мамлакат. У Туркия билан бир қаторда, машҳур туристик йўналишлар орасида етакчи ҳисобланади ва бу ҳайрон қолдирадиган ҳолат эмас. Чунки Мисрда ҳам пляжда дам олиш, ҳам экскурсион дам олиш учун ажойиб шароитлар яратилган. Шарм аш-Шайх мамлакатнинг энг зўр курортларидан бири ҳисобланади. Бой тарих, ажойиб иқлим ва Қизил денгизга эга шаҳар меҳмонларни бутун йил давомида қабул қилишга тайёр. Айнан август ойида Шарм аш-Шайхда мевалар мавсуми бошланади. Бу ойда маҳаллий бозорларда барча меваларни топа оласиз. Уларнинг нархи эса ёқимли бонус бўлади: ҳам экзотик, ҳам сайёҳларимизга таниш бўлган мевалар бу ерда ҳамёнбоп нархларда сотилади. Тошкентдан Шарм аш-Шайхга бўлган туристик тўпламларни қуйидаги саналарга банд қилиш мумкин:

  • 05.08.2021 — 15.08.2021
  • 15.08.2021 — 25.08.2021
  • 25.08.2021 — 04.09.2021

15 августдан 25 августга қадар Шарм аш-Шайхда дам олишни ўз ичига оладиган, комплекс туристик тўпламларнинг нархи:

  • Grand Halomy Resort 3* — 14.9 миллион сўмдан бошлаб;
  • Sharming Inn Hotel 4* — 16.2 миллион сўмдан бошлаб;
  • Sharm Cliff Resort 4* —  15.7 миллион сўмдан бошлаб;
  • Falcon Naama Star Hotel 3* —16.2 миллион сўмдан бошлаб;
  • Aurora Oriental Resort Sharm El Sheikh 5* — 18.4 миллион сўмдан бошлаб;
  • Dive Inn Resort 4* — 18.7 миллион сўмдан бошлаб;
  • Pyramisa Sharm El Sheikh Resort — 19.9 миллион сўмдан бошлаб;
  • Sharm Waterfall Resort — 20.2 миллион сўмдан бошлаб;
  • Hyatt Regency Sharm El Sheikh — 24.2 миллион сўмдан бошлаб.

Нархлар икки нафар вояга етган кишилар учун кўрсатилган. Ҳар бир туристик тўпламга Тошкент—Шарм аш-Шайх—Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри учиш, аэропортдан ва аэропортга трансфер, «Барчаси киритилган» тизими бўйича овқатланиш, танланган меҳмонхонада яшаш ва COVID-19 билан касалланиб қолганда, даволаниш харажатларини қоплайдиган суғурта киради.

Иссиқкўл

Иссиқкўлда август ойи — бу бу туристик мавсумнинг айни қайнайдиган мавсуми. Бу вақтда кўлдаги сув илиқ бўлади, ҳатто болалар ҳам чўмилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +27 дан +35 даражагача етиши ёки баъзан бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Август ойида кўлдаги сувнинг ҳарорати максимал даражагача исийди — +23 дан +24 даражагача, иссиқ кунларда бундай сувда чўмилиш жуда ёқимли бўлади.

Август ойидаги об-ҳаво Иссиқкўлда ажойиб дам олишга имкон беради, бу экскурсиялар, пляжда дам олиш ва пиёда сайр қилиш учун энг зўр вақт. Бу вақтда маҳаллий сабзавот ва мевалар пишади. Шу сабабли уларнинг нархи етарли даражада ҳамёнбоп бўлади.

Тошкентдан Иссиқкўлга бўлган туристик тўпламларни қуйидаги саналарга банд қилиш мумкин:

  • 8.08.2021 — 15.08.2021
  • 15.08.2021 — 22.08.2021
  • 22.08.2021 — 29.08.2021

8 августдан 15 августга қадар Иссиқкўлда дам олишни ўз ичига оладиган комплекс туристик тўпламларнинг нархи:

  • Gosrezidensiya — 12.3 миллион сўмдан бошлаб;
  • Meridian — 13 миллион сўмдан бошлаб;
  • Ak-Bermet — 13 миллион сўмдан бошлаб;
  • Akun — 13.4 миллион сўмдан бошлаб;
  • Royal Beach — 14.3 миллион сўмдан бошлаб;
  • Raduga — 15.8 миллион сўмдан бошлаб;
  • Karven 4 мавсум — 22.5 миллион сўмдан бошлаб.

Нархлар икки нафар вояга етган кишилар учун кўрсатилган. Ҳар бир туристик тўпламга Тошкент—Томчи—Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри учиш, аэропортдан ва аэропортга трансфер, уч мартали овқатланиш, танланган меҳмонхонада ёки пансионатда яшаш ва COVID-19 билан касалланиб қолганда, даволаниш харажатларини қоплайдиган суғурта киради.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда Asialuxe Travel миллий туроператорининг учта офиси фаолият юритмоқда. Сиз ўзингизга яқин жойлашган офисларнинг бирига ташриф буюришингиз мумкин. Asialuxe Travel миллий туроператорининг маҳсулотлари www.asialuxe.uz сайтида ҳам мавжуд.

Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз.

Телефон рақамлари: +99897 833 80 08; +99897 810 80 08; +99897 840 80 08; +99871 201 77 77

Манзил:

Саид Барака кўчаси 24 (бош офис);

Афросиёб кўчаси, 35 («Ойбек» метро бекати), Жангоҳ массиви, С 15, 9 уй, 3 офис;

Чилонзор, 1-квартал, 25 уй, 18 офис.

Сайт: www.asialuxe.uz

Telegram: asialuxe

Telegram-гуруҳ:t.me/my_asialuxe

Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Ўзбек тилидаги қайноқ турлар:  t.me/asialuxe_qaynoqtur

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқи асосида.