Бокс бўйича +90 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон вакили Баҳодир Жалолов 1 август куни Токио—2020 Олимпиадаси чорак финалида иштирок этди.

Фото: Getty Images

Унга ҳиндистонлик Сатиш Кумар рақиб бўлди. Жанг ўзбекистонлик боксчининг катта устунлиги остида ўтди ва Жалолов якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Баҳодир ярим финалга йўлланма олди ва камида бронза медални нақд қилиб қўйди. Амалдаги жаҳон чемпиони ярим финалда Фрезер Кларк (Буюк Британия) билан куч синашади.