Жиззах вилоятининг Зафарабод туманида жойлашган заправкада «Жигули» ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ матбуот хизмати

Газ тўлдириш шохобчасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида маълумот бошқармага 31 июль куни соат 13:10 да келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмаси айтилган манзилга етиб борганида «Жигули» русумли енгил автомобиль ёнаётгани аниқланган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида станция фаолияти авария ҳолатида тўхтатилиб, фуқаролар ва бошқа транспорт воситалари зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилган ва ёнғин қисқа муддатда бартараф этилган.

Жабрланганлар йўқ. Ҳодиса сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бундан аввал Жиззахда газ заправкада турган Matiz ва Nexia ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.