• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Панжара ортида» сериали юлдузи Вентворт Миллерга 48 ёшида аутизм ташхиси қўйилди. Шу ёшда ҳам аутизмга чалиниш мумкинми?

    Америкалик актёр Вентворт Миллер аутизм билан оғриганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza нашри.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Одатда бу касаллик эрта болаликда аниқланади, лекин Миллер бу ҳақда 49 ёшида билган. Аутизм одамнинг мулоқот қилиши, ўзини тутиши ва дунёни идрок этишига таъсир қилади. Бу касалликка чалинган одамларнинг қобилият ва эҳтиёжлари турлича бўлади, аммо вақт ўтиши билан улар ўзгариши мумкин.

    Миллер «Панжара ортида» (Prison Break) сериалидаги Майкл Скофилд, шунингдек, «Флэш» (The Flash) ва «Эртанги кун афсоналари (Legends оf Тоmоrrоw) фильмларида капитан Холод роллари билан машҳур. Кейинчалик Миллер руҳий тушкунлик билан курашганини ҳамда 15 ёшида ўз жонига қасд қилишга уринганини тан олган. 2020 йилда «Панжара ортида»нинг янги мавсуми ҳақидаги миш-мишлар фонида актёр Скофилд ролини ижро этишдан бош тортган.

    Актёр 27 июль куни Instagram саҳифасида обуначиларига унга қўйилган ташхис ҳақида маълум қилди. Актёрнинг сўзларига кўра, у аутизм аломатларини бир йил олдин — 2020 йилнинг кузида сеза бошлаган, кейинчалик шифокорлар томонидан ташхис тасдиқланган. Миллер унда қандай белгилар намоён бўлганига аниқлик киритмаган. Ташхис Миллерни ҳайратда қолдирган, аммо актёр ҳаётидаги ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини таъкидлади — у аутизмни ўзининг ва эришган нарсаларининг муҳим қисми деб атади: «Бу мен ўзгартирмоқчи бўлган нарса эмас. Йўқ. Мен дарҳол аутизмни қабул қилдим, бу менинг тақдирим», — деган актёр.

    Хабарга ёзилган изоҳларда актёрни обуначилар, аутизмга қарши курашиш фаоллари ва ўқитувчилари ҳамда бошқа машҳур шахслар қўллаб-қувватлаган. Улар орасида Миллернинг «Эртанги кун афсоналари» телесериалидаги ҳамкасблари Ник Зано ва Брандон Рут, шунингдек, актёр Брандон Флинн («Негалигининг 13 сабаби») ҳам бор. Бунга жавобан Миллер кейинги постида уларга миннатдорлик билдириб, профилига «аутизмга чалинган/ўзгача хусусиятли одам» изоҳини қўшиб, аутизм шахсиятининг бир қисмига айланганини таъкидлаган.

    Аутизм катталарда ҳам намоён бўлиши мумкинми?

    Афтидан, Миллернинг ҳолати ўзига хос эмас — катталарда енгил турдаги аутизм камдан кам ҳолатларда учрайди. Бироқ енгил турдаги аутизмга чалинган одамлар одатда касалланганини билмай туриб ҳам жамиятга мослашади ва ижтимоий муносабатларга кириша олади.

    Аутизм спектрининг бузилиш белгилари одатда бир ярим ёшдан кейин аниқланиши мумкин. Бироқ ота-оналар бу ҳақда доим ҳам билавермайди, шифокорлар ҳам бунга эътиборсиз бўлиши мумкин. Натижада баъзилар ўз ташхиси ҳақида ўсмирлик ёки балоғат ёшидагина билишади.

    Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати катталарда учрайдиган аутизм ҳақидаги махсус мақоласида унинг асосий симптомларни санаб ўтади:

    • бундай одамлар учун бошқалар нима деб ўйлашини ёки нимани ҳис қилишини тушуниш қийин;
    • аутистлар турли хил ижтимоий вазиятлар ҳақида жуда кўп ташвишга тушади;
    • улар дўстлар орттиришда қийналади ёки ёлғиз бўлишни афзал кўради;
    • бундай одам бошқаларга қўпол ёки бефарқ кўринади;
    • нимани ҳис қилаётганини айтишга қийналади;
    • улар ибора ва вазиятларни ўз маъносида, сўзма-сўз тушунади (бу нарса кинояни тушунмаслигига олиб келади);
    • аутистлар айнан бир нарсани ҳар куни қилади, бирор нарса ўзгарса, жуда хавотирга тушади.
    Вентворт Миллер ўз мурожаатида Буюк Британияда катталарга аутизм ташхиси қўйиш жараёнини танқид қилиб, кўплаб камчиликлари бўлган бу узоқ жараённи такомиллаштириш кераклигини таъкидлади. Бироқ у ташхиснинг ўзи «кўпчилик фойдаланмайдиган имтиёз» эканлигини тан олди ва бу масала бўйича мутахассис бўлиш учун аутизм ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигини қўшимча қилди. Келажакда Миллер ўз билимларини кенгайтириб, «салкам эллик йиллик тажрибасига» янгича назар ташлаш ниятида.

    Мавзуга доир: 

    • «Наҳотки борича қабул қилиш шунчалар имконсиз?». Аутизмга чалинган болани тарбиялаётган ота таълимдаги дискриминация, ўзбекчилик ва ННТ очиш орзуси ҳақида
    • Аутизм ва АСБ билан касалланганларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойлар мовий рангда порлади (фото)
    • АҚШда бедарак йўқолган уч ёшли болакай топилди. Аутизм билан касалланган болага итлар ғамхўрлик қилган
    • Ҳамманинг тўлақонли ҳаётга ҳаққи бор. Аутизмга йўлиққан болаларни ижтимоий ҳаётга олиб кириш ҳақида
    • Шифокорлар аутизм ва кичик мия ўртасида ноодатий алоқани аниқлади
     

    01.08.2021, 17:52   Изоҳ (0)   36384
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк актрисаси Туба Буюкустун коронавирус сабаб касалхонага ётқизилди

    01.08.2021, 14:58

    Жорж Клуни иккинчи марта эгизак фарзандларнинг отаси бўлади

    01.08.2021, 09:53

    Актриса Дилором Мирзаева Туркияга эрга тегиб, 2,5 ойда ажрашгани, 16 ёшли қизи ва бизнеси ҳақида гапириб берди (видео)

    31.07.2021, 22:39

    Лимонли чой, қоронғи хона, лавандали спрей: Голливуд юлдузлари уйқусизликка қарши қандай курашади?

    31.07.2021, 21:58

    Ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган юлдузлар (фото) 

    31.07.2021, 19:56

    Ташқи кўринишидан кўнгли тўлмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    31.07.2021, 11:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.