Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ОТМларига қабул қилиш имтиҳонлари 5 августдан бошланиши ҳақида хабар берилганди. Ушбу имтиҳонларга кириш учун рухсатномалар абитуриентларга 1 августдан тақдим этилади. Бу ҳақда ДТМ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«2021/2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга Абитуриент рухсатномасини бериш 2021 йил 1 август санасидан бошланишини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2021 йилги имтиҳонлардаги тест топшириқлари сони қисқартирилди. Тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

  • она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол. Ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
  • математика – 10 та савол. Ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
  • Ўзбекистон тарихи – 10 та савол. Ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 21 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл. Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
  • 1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3,15 баллдан, максимал балл – 63 балл;
  • 2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3,15 баллдан, максимал балл – 63 балл.
  • жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.
2021/2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат