Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ўзбошимчалик билан бир туп қайрағоч дарахтини кесган фуқарога жарима ва келтирилган зарарни тўлаш белгиланди.

Фото: Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро Й.Ж. туманнинг «Ғозғонтепа» МФЙдан кесиб ўтувчи Жиззах—Зарбдор йўли бўйидаги уч туп қайрағоч дарахтини кесишга рухсат сўраган. Аммо бошқарма томонидан чиқарилган тегишли хатга асосан ушбу дарахтларни кесишга рухсат берилмаган.

Шунга қарамасдан, фуқаро ўзбошимчалик билан бир туп қайрағоч дарахтини кесиб, кундаков қилаётгани Шароф Рашидов тумани давлат инспекторлари томонидан аниқланган.

Й.Ж.га нисбатан БҲМнинг 10 баробари (2 миллион 450 минг сўм) миқдорида жарима ва 51 миллион 450 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар белгиланди.

Хабарда айтилишича, ҳозирги кунда қарзни ундириш учун ҳужжатлар судга юборилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди