Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиялик дизайнер Стефано Риччи томонидан яратилган оёқ кийимларда Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирланган. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари – байроқ ва гербга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади, дея баёнот берди Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Фото: @glamour.boutique

Фото: @glamour.boutique

«Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби, ва мадҳиясига эгадир. Давлат рамзларининг мавжудлиги Ўзбекистоннинг амалда мустақиллигини яққол тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бўлиб, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилади.

Фото: @glamour.boutique

Фото: @glamour.boutique

Ўзбекистон Республикаси «Давлат герби тўғрисида»ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас», — дейилади баёнотда.

Стефано Риччи яратган коллекциядан футболка, жинси шим, кепка, поло, спорт костюмлари ҳам ўрин олган. Масалан, эмблемали оқ кроссовкани 18 000 000 сўмга, кўк рангдаги замш кроссовкани эса 24 000 000 сўмга сотиб олиш мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)