Forbes нашри Netflix стриминг сервисидаги энг машҳур сериаллар рўйхати эълон қилинди, деб ёзади PeopleTalk.

Фото: PeopleTalk

Сўнгги етти ой ичида энг кўп томоша қилинган шоуларни аниқлаш мақсадида маълумотлар Netflix’даги рейтингларга асосланган. Кўплаб мухлислар «Брижертонлар» сериали рўйхат бошидан жой олишини кутган эди, аммо 2021 йилда сериал рейтингни тушиб кетган ва у ҳозирда фахрий учинчи ўринда.

Иккинчи поғона эса «Жинни ва Жоржия» сериалига насиб этган. Брианна Хоуи ва Женнифер Робертсон ушбу сериалда бош ролларни ижро этган. Бу Жоржия ва унинг ўсмир қизи Жинни ҳақида бўлиб, унда янги шаҳарда янги ҳаётни бошлаш ҳақида сўз боради.

Рейтингнинг энг юқори поғонасини эса «Кокомелон» болалар мультсериали банд қилган. Таъкидланишича, мазкур лойиҳа бундан икки йил олдин барчанинг оғзидан тушмаган «Пеппе лақабли чўчқача»га етиб олмоқда. «Кокомелон» — бу YouTube’даги канал бўлиб, унинг анимацион видеороликлари 3,5 миллиард мартадан ортиқ томоша қилинган. Болалар учун мўлжалланган қўшиқлари шу қадар машҳурки, у YouTube афсоналаридан ортда қолмайди.

Аввалроқ Netflix ўз сервисига видеоўйинлар ҳам қўшишни режалаштираётгани, Netflix Барак ва Мишел Обаманинг Wе The People мультсериали трейлерини намойиш этгани тўғрисида хабар берилганди.