Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинларининг 24 июль кунги баҳслари ўтказилмоқда.

МОҚ матбуот хизмати

Ўзбекистонлик спорт гимнастикачиси Расулжон Абдураҳимов мусобақасидаги иштирокини якунлади. Абдураҳимов кўпкураш баҳсларида саралаш босқичида иштирок этди ва олти хил машқларда умумий ҳисобда 79.064 очко жамғарди.

Абдураҳимов энг юқори натижасини параллел тўсинда машқ қилиш йўналишида кўрсатди — 14.733 очко. Бироқ бу финал йўлланмаси учун етарли бўлмади. Абдураҳимов мусобақани 49-натижа билан тугатди. Унинг турли машқлар бўйича тўплаган очколар қуйидагича кўриниш олди:

  • Таяниб сакраш: 13.833
  • Параллел тўсин: 14.733
  • Турник: 13.033
  • Эркин машқ: 12.566
  • Спорт оти: 12.166
  • Ҳалқа: 12.733
  • Жами: 79.064.
Шу тариқа Токио—2020 Олимпиадасининг илк кунида баҳсларга киришган ўзбекистонлик 11 спортчининг 9 нафари мусобақадаги иштирокини муддатидан аввал якунлади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар