Ўзбекистонлик велопойгачи Муроджон Холмуродов Токио—2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

МОҚ матбуот хизмати

МОҚ матбуот хизматининг ёзишича, Холмуродов шосседаги гуруҳ пойгасида рақобат олиб борган. Регламентга кўра пойга тоғли ва текис йўллардан иборат 234 км масофада ўтказилган.

128 нафар спортчи стартга чиққан беллашувда Муроджон Холмуродов 64-бўлиб маррага етиб келди. Иштирокчилардан 85 нафари финишга етиб келган бўлса, 43 нафар спортчи маррагача келолмаган.

Аввалроқ боксчи Санжар Турсунов, дзюдочи Шарофиддин Лутфуллаев, теннисчи Денис Истомин ва яна бир қатор ўзбекистонлик спортчилар Олимпиададаги иштирокини муддатидан аввал якунлаганди.