• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Трансфер суммаси очиқланган Игорь Сергеев, Тожикистон чемпионини енгган «Сўғдиёна» ва афсоналар иштирокидаги «Эль-Класико». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 21 июль кунининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг «Тобол»га ўтгани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг ОАВда костанайликлар Сергеев учун «Ақтўбе»га 70 минг доллар бергани хабар қилинди. Бироқ клуб матбуот хизмати баёнот билан чиқиб, футболчи ОАВда чиққан суммадан икки баравар камроққа сотиб олинганини маълум қилди. Шунингдек, «Ақтўбе»га ушбу сумма бўлиб-бўлиб тўланиши қўшимча қилинган.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси «Озодлик» радиосининг ўзбек хизмати томонидан 21 июль куни эълон қилинган «Токиога йўл олган ўзбек енгил атлетикачилари президент ваъда қилган мукофот пулини кутмоқда» сарлавҳали мақола юзасидан расмий баёнот берди ва мақолада илгари сурилган даъво ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

    Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2032 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Австралиянинг Брисбен шаҳри мезбонлик қилиши ҳақида маълум қилди. Шу тариқа Австралия учинчи марта Олимпиадага мезбонлик қиладиган бўлди. Бундан аввал «яшил қитъа» 1956 йил (Мелбурн) ва 2000 йилда (Сидней) ёзги ўйинларни ўзида қабул қилганди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби Тожикистоннинг амалдаги чемпиони «Истиқлол» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

    Тошкентда кечган учрашувда «Сўғдиёна» футболчилари 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ҳар иккала голга ҳам ҳужумчи Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди.

    Жаҳон

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Ливерпуль» ва Муҳаммад Салоҳ янги шартнома борасида музокара ўтказмоқда, дея ёзади The Times нашри. Мисрлик футболчининг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ўз ниҳоясига етади.

    Аввалроқ «Ливерпуль»нинг дарвозабон Алиссон, ҳимоячи Виржил ван Дейк ва Фабиньо билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинганди.

    А Серия форматида жиддий ўзгаришлар бўлиши мумкин. Италия олий дивизиони клублари лига иштирокчилари сонини 18 тагача камайтириш ва плей-офф тизимини жорий қилиш борасида жиддий бош қотирмоқда. Football Italia’нинг хабар қилишича, клублар ўзгаришлар амалга татбиқ этилишига рози. Бундай тизимнинг молиявий томондан кўпроқ фойда келтириши уларга маъқул келган. Тахминларга кўра, лигадаги жамоалар сони 20 тадан 18 тага камайтирилади. Шунингдек, чемпионлик ва юқори ўринлар учун ҳам плей-офф тизимини жорий қилиш таклиф қилинмоқда. Агар ушбу қарор маъқулланса, ўзгаришлар 2023/24 йилги мавсумдан кучга киради.

    Аввалроқ А Серияда 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб А Серияда яшил либосдан фойдаланиш тақиқланганди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Давид Алаба «Реал» футболчиси сифатида таништирилди. Алаба «Реал Мадрид»да 4-рақамни олди. Бунгача ушбу рақамда 16 йил давомида Серхио Рамос ҳаракат қилган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Реал» ва «Барселона» афсоналари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Унда Мадридлик собиқ футболчилар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Деку, Ривалдо, Роналдиньо, Роналд де Бур, Роберто Карлос, Ривера, Фигу, Алфонсо Перес каби машҳур номларни учратиш мумкин эди.

    Фото: Ювентус

    Фото: Ювентус

    «Ювентус» Пауло Дибалани Антуан Гризманнга алмаштирмайди. «Барселона» Турин клуби футболчиларни алмаштириш таклифи билан чиққанди. Бироқ «Ювентус» бу таклифни рад этди. «Кекса синьора» Паулога янги шартнома таклиф қилмоқчи.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»

    Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Токиодаги сессиясида олтита халқаро спорт федерацияси қўмита аъзолигига қабул қилинди. Булар:

    • Самбо халқаро федерацияси (FIAS);
    • Халқаро черлидинг иттифоқи (ICU);
    • Халқаро муай-тай ассоциатлари федерацияси (IFMA);
    • Халқаро айсштокспорт федерацияси (IFI);
    • Бутунжаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WAKO);
    • Бутунжаҳон лакросс федерацияси (WL).

    21.07.2021, 22:13   Изоҳ (0)   33188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқаро олимпия қўмитаси 6 та спорт турини Олимпия ўйинлари рўйхатига киритди

    21.07.2021, 21:41

    Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма олган ўзбекистонлик енгил атлетикачилар президент ваъда қилган мукофот пулини олмагани ҳақидаги хабар рад этилди

    21.07.2021, 16:22

    2032 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳар номи маълум бўлди

    21.07.2021, 14:27

    Номдор рақибларни таслим этаётган ўзбекистонлик ёш шахматчилар, Токиога етиб борган Ўзбекистон делегацияси ва Еврокубокларда иштирок этадиган клубга ўтган Игорь Се...

    20.07.2021, 23:13

    Ўзбекистоннинг ёзги Олимпия ўйинларидаги дебюти: Атланта — 1996 ҳақида

    20.07.2021, 19:17

    Путин ва Назарбоев олдида жанг қилган, UFC билан шартнома имзолаган ва MMA’даги барча жангини муддатидан аввал якунлаган Мурод Хонтўраев ҳақида

    20.07.2021, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.