Буюк Британияда тўй маросимларини ўтказиш бўйича чекловлар бекор қилинган «озодлик куни»да бутунлай оқ рангли ҳимоя ниқобларидан  тайёрланган келиннинг ўзига хос либоси тақдим этилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Instagram /@hitcheduk

Либосда 1500 та қайта ишланган юз ниқоблари ишлатилган. Либосни дизайнер Том Силвервуд яратди ва уни Жемайма Хамбро модели тақдим этди.

Фото: Instagram /@hitcheduk

Либос атроф-муҳит ифлосланиши муаммосини намойиш этиши билан ҳам ўзига хосдир. Чунки оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Буюк Британияда ҳар ҳафта 100 миллион марта ишлатилган ниқоб ташланади.

Фото: Instagram /@hitcheduk

«Буюк Британиядаги тўйларнинг бугундан бошлаб қонуний чекловларсиз қайтишини кўрганимиздан жуда хурсандмиз. Ёзда минглаб тўйлар бўлиб ўтаётганлиги сабабли жуфтликлар эндиликда чекловлар бекор қилингандан кейин рақс майдончаларини, кўнгилочар жойларни ва табассум юзларига ярашган  фотосуратларни кутишлари мумкин», – дейди Hitched журналининг муҳаррири Сара Аллард.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия тўйларга қўйиладиган барча чекловларни бутунлай олиб ташлаган, Шотландия эса 200 кишилик тўйларга рухсат берган.

Фото: Instagram /@hitcheduk

Фото: Instagram /@hitcheduk

Фото: Instagram /@hitcheduk