Мана, неча йилдирки қуйидаги машҳур инсонлар эркак ва аёл ўртасида дўстлик бўлмайди, деган қарашларни йўққа чиқарган.

Леонардо Ди Каприо ва Кейт Уинслет

Фото: Legion Media

Кейт ва Лео ўртасидаги дўстлик йигирма йилдан бери давом этиб келмоқда, бу дўстлик «Титаник» фильмини суратга олиш пайтида бошланган. Экрандаги жуфтлик бир-бирига шунчалик мос эдики, мухлислар дарҳол актёрларни севишганларга чиқаришган, аммо уларнинг бу тахминлари ўзини оқламади. Актрисанинг сўзларига кўра, йилдан йилга уларнинг дўстлиги янада мустаҳкамланиб бормоқда ва улар «ҳеч қачон севишишмаган». Аммо улар оғир кунларида бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, муваффақиятларидан қувонишган. Буни 2016 йилда «Оскар» маросимида Ди Каприо ниҳоят орзу қилган ҳайкалчага эришганидаги Уинслетнинг реакциясидан ҳам пайқаш мумкин.

Ани Лорак ва Сергей Лазерев

Фото: Instagram / @anilorak

Мухлислар кўпинча Ани Лорак ва Сергей Лазаревнинг бир-бирларига қандай қарашларига эътибор беришади. Шунга қарамай, юлдузлар ўртасида ҳеч қандай романтик муносабат йўқ, фақат мустаҳкам дўстлик мавжуд. «Сени қанчалик соғиндим, азизам Керолайн. Йиллар ўтса-да, дўстлигимиз мустаҳкам ва барқарор! Худога шукур! » — деб ёзган Лазарев 2020 йил июнь ойида карантин сабабли севгилисидан бир неча ойга айрилганида. Лорак эса севимли шеъридан парча келтириб «Дўстларим ёнимда бўлса, шаррос ёмғир нима бўлибди», деб жавоб ёзган. Шу жавоби билан у интернет фойдаланувчиларига улар тахмин қилинган муносабатларини муҳокама қилиш учун имконият қолдирмаган.

Эмилия Кларк ва Жейсон Момоа

Фото: Legion Media

Эмилия Кларк ва Жейсон Момоа «Тахтлар ўйини» сериалида танишган, фильмда улар севишганлар ролини ижро этган. Томошабинлар бу актёрларни шунчалик яхши кўришар эдики, кўплаб мухлислар уларнинг муносабатлари ҳақиқий ҳаётга ҳам кўчишига умид қилган. Бироқ бу натижа бермади: ҳақиқий ҳаётда Жейсон ва Эмилия ҳақиқий дўст бўлиб қолишди. Актриса икки марта мияга қон қуйилишидан азият чекканида, экрандаги шериги унинг ёнидан бир қадам ҳам узоқлашмади. «Мен уни жуда яхши кўраман, бахтимга, ҳозир унинг аҳволи яхши», — деб ёзган эди Момоа дўстининг соғлиғи яхшиланганидан хурсанд бўлиб.

Анастасия Волочкова ва Николай Басков

Фото: Legion Media

2010 йилдан кейин тез-тез бирга кўриш мумкин бўлган яна бир жуфтлик — Анастасия Волочкова ва Николай Басков. Юлдузлар ўрталарида ишқий муносабатлар бўлганини яширмайди, аммо ҳозир уларни вақт синовидан ўтган дўстлик ришталари боғлаб тургани ҳақида бажонидил гапиришади. Интервьюларнинг бирида хонанда дўстининг тўйида бошловчилик қилишни хоҳлашини ва бу кунни интизорлик билан кутаётганини тан олган. «Собиқ муносабатлар бўлмайди, Настя эса ҳаётимдаги менга нисбатан илиқ, дўстона муносабатларни сақлаб қолган қизлардан бири», — дейди қўшиқчи.

Анжелина Жоли ва Жонни Депп

Фото: Getty Images

Анжелина ва Жонни бир-бирларини 2000 йилларнинг бошларидан бери билишган, аммо улар «Турист» фильмини суратга олиш пайтида яқиндан танишишган. Инсайдерларнинг айтишича, юлдузлар ўшанда тезда тил топишиб, фильм экранга чиққанидан кейин ҳам яқин муносабатда бўлган. Айнан Анжелина Жонни Эмбер билан алоқани узгандан кейин дўстини қўллаб-қувватлади. Депп ҳам ўз навбатида, Питт билан жанжаллашиб қолганидан кейин Жолини ёлғиз қолдирмай, узоқ суд тортишувларида ҳам ёнида бўлган.