• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Майдон текис, тўп эса юмалоқ: Грециянинг Евро—2004 даги сенсацион чемпионлигини эслаб

    Хаёлий ҳикоя: унутиладиган ўйин услуби, ёдда қоладиган ғалаба.

    2004 йил Греция спорти ўзгача кечган. Август ойининг ўрталарида мамлакатда XXVII ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказилади. Тўрт йилликнинг энг йирик мусобақасини ўтказиш давлатга катта иқтисодий зарар етказади, шунга қарамай бу жуда катта аҳамият касб этмасди. Боиси мазкур мусобақанинг мамлакатда ўтказилишининг ўзиёқ катта шараф эди. Греция аҳолисининг кайфияти ҳам ўзгача эди, боиси бир ой аввал футбол бўйича мамлакат миллий терма жамоаси Европада энг яхшисига айланганди.

    Мусобақа бошланишидан аввал Грециянинг имкониятлари паст баҳоланган эди. Греклар ғалаба қозонишидан кўра Дэвид Бекҳэмнинг янги Жеймс Бонд бўлиши ҳақиқатга яқинроқ эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жамоанинг энг машҳур футболчиси «Интер»да тўп сурадиган Гиоргиос Карагунис ҳамда «Рома»дан ташриф буюрган Траянос Деллас эди. Аммо уларнинг аҳволи ҳам клублариники каби ҳавас қиларли даражада эмасди. Италия футболи ўша пайтда бир неча йиллар давом этадиган инқироз билан юзлашаётганди. Қолган футболчилар маҳаллий жамоа вакиллари эди. Муваффақиятга энг катта ҳисса қўшган инсон немис «тулкиси» — Отто Рехагел эди. Ва бу бекорга эмас.

    Грециянинг Евро—2004 даги ғалабаси билан «Лестер»нинг АПЛда чемпион бўлиши — жуда кам рўй берадиган ҳолатлар. Португалия майдонларида шунга ўхшаш воқеа содир бўлса ҳам — бу Отто Рехагел қўл остида бўлади. 1996/97 йилги мавсумда немис мутахассиси камтарона «Кайзерслаутерн»ни бошқарарди. У бошчилигида жамоа иккинчи Бундеслигада ғалаба қозонган. Кейинги мавсумда эса собиқ жамоаси «Бавария»ни ортда қолдириб, чемпионга айланди. Немис футболи бунга ўхшаш вазиятни аввал кўрмаганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Отто Рехагел греклар учун идеал вариант эди. У атрофидагиларни четлаб ўтадиган мўъжизаларга доим ишонган. Саралаш ўйинларида Украина ва Испанияни кичик ҳисобда мағлуб этган мураббий футбол гигантлари билан курашиш стратегиясига ишонган эди. «1:0» ҳисоби тез орада Европа чемпионатида машҳурликка эришади. Греция Португалиядаги чемпионатга: «Балки, нимадир ўхшаб қолар, аксинча бўлса нима йўқотамиз?», — деган ўйда ташриф буюрганди. Ишонинг, бу жуда катта импулс.

    Ушбу импулснинг бошланиши кичик лавҳаларга бориб тақалади. Карагунис томонидан узоқдан йўлланган зарбанинг биринчи голга айланиши Греция терма жамоасининг нима қилаётганига ишониш учун асос бўлади. Отто Рехагел — кучли тактик мураббий, футболчиларини рақиб кучига қарши руҳлантира оладиган мутахассис. Бир қарашда ҳаммаси оддий эди: ҳимояни кучайтириб, кейин ҳужум ҳақида ўйлаш. Буни амалга ошириш энг муҳими.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гуруҳ босқичининг биринчи турида Португалияни мағлуб этган греклар Испания билан дурангга рози бўлди. Россияга эса ютқазди. Ҳужумкор вазиятлари испанларникидан юқори бўлган греклар иккинчи ўринни эгаллади ва чорак финалда Францияга қарши ўйнайдиган бўлди. Французлар 2003 йилги Конфедерациялар Кубогини қўлга киритиб мусобақага келган эди. Тьерри Анри, Робер Пирес ва Силвен Вилтор — енгилмас «Арсенал»нинг етакчи футболчилари, Зинедин Зидан эса рақиб ҳимоячилари учун хавфли футболчи эди. Отто Рехагел рақибнинг кучли ҳужум дуэти: Тьерри Анри ва Давид Трезегени яхшироқ қўриқлашни мақсад қилди. Греклар иложи борича чуқурроқ ўйнашга уринарди. Франция 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

    Чехияга қарши ярим финалда ҳам бу такрорланди. Рақиб футболчиси Павел Недведнинг даражаси грек ҳимоячилари уни ёпишига йўл қўймасди. 105-дақиқада Траянос Делласнинг ягона голи грекларга ғалаба тақдим этди. Финалда бир нарса мухлисларни ҳайратга солди: тўртта футболчидан иборат ҳимоя чизиғи. Бошқа жиҳатлар бўйича Рихагел шогирдлари аввалги ўйинлардаги услубда ҳаракат қиларди. Финалнинг юлдузи Ангелос Харистеас бўлди. Иккинчи бўлим бошида бурчакдан етказилган тўпни португалияликлар дарвозасига жойлаб миллат қаҳрамонига айланди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Отто Рехагелнинг Евро—2004 даги рақибларни бирин-кетин тузоққа туширган тактикаси кейинчалик ишламади. Замонавий футбол янада ҳужумкорроқ кўриниш олди. Чуқур ҳимоявий ўйнайдиган жамоалар муваффақиятсизликка учрай бошлади. Португалия майдонларидаги муваффақиятдан кейин мураббийни омадсизликлар кутарди. Рақиблар унинг ўйин услубини ўрганиб олди. 2012 йилда Отто «Ҳерта» бош мураббийига айланди. Жамоа қуйи дивизионга тушиб кетгач, Рехагел бошқа мураббийлик қилмади.

    Бу каби воқеалар футболда жуда кам рўй беради. Бундай ҳолатлар майдонда ҳамма тенглигини эслатиб туради. Грециянинг Евро—2004 даги ғалабаси барча жамоаларда имконият мавжуд эканлигини яна бир бор эслатиб қўйди. Ҳозирда буни уддалаш қийин бўлса ҳам, иложи бор нарса эканлигини барча билади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    04.07.2021, 15:56   Изоҳ (0)   12517
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америка Кубоги. Аргентина Эквадорни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга чиқди. Уругвай пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди

    04.07.2021, 10:56

    Евро—2020. Англия терма жамоаси Украинани йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга чиқди. Ҳарри Кейндан дубль

    04.07.2021, 02:16

    Евро—2020. Дания терма жамоаси Чехиядан устун келди ва ярим финалга йўл олди

    03.07.2021, 23:06

    Суперлига. «ОКМК» «Қўқон-1912»ни енгиб 2-ўринга кўтарилди, «Андижон» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Навбаҳор»ни таслим этди

    03.07.2021, 22:22

    Яна бир ўзбек футболчиси «Женоа»га ўтиши мумкин

    03.07.2021, 17:12

    Америка Кубоги—2021. 10 ўйинчи қолган Бразилия Чилини мағлуб этди ва ярим финалга чиқди

    03.07.2021, 11:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.