• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москва вилоятида дронлар ниқоб режимини назорат қилади, Бразилияда касалланганлар сони бўйича рекорд ўрнатилди, Бурятияда локдаун эълон қилинди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 179 599 617 кишига етган, шуларнинг 3 891 945 нафари вафот этган. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (33,5 миллион), Ҳиндистон (30 миллион), Бразилия (18,1 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Туркия (5,3 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Токиода ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилишига қарши навбатдаги акция бўлиб ўтди

    Токиода ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилишига қарши навбатдаги акция бўлиб ўтди
    Фото: AP Photo

    Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони бўйича рекорд қайд этилди

    Бразилияда пандемия бошидан буён бир кеча-кундузда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди — бир кунда 115 228 кишида вирус аниқланди. Сўнгги бир суткада мамлакатда 2392 киши COVID-19 оқибатида вафот этди. Шу тариқа бутун пандемия даврида касалланганлар сони 18,16 миллион, вафот этганлар эса 507,1 минг кишига етди.

    Бундан аввалги рекорд мамлакатда 25 март куни қайд этилган эди. Ўшанда бир кеча-кундузда 100 158 кишида вирус аниқланган эди. Касалланиш ҳолатларининг кескин ўсиши 22 июндан бошлаб кузатилмоқда.

    Мавзуга доир: Ниқоб тақмаган Бразилия президенти жаримага тортилди, Британияда локдаунни юмшатиш бир ойга кечиктирилди, «ҳиндча» штаммнинг белгилари қандай? Коронахабарлар

    Бурятияда коронавирус туфайли локдаун эълон қилинди

    Россия таркибига кирувчи Бурятия Республикаси ҳукумати коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан Республика ҳудудида локдаун киритилишини эълон қилди.

    27 июндан 11 июлгача ҳудудда ишланмайдиган кунлар режими эълон қилинди. Бу вақт оралиғида барча корхоналар ўз фаолиятини тўхтатади, энг зарур маҳсулотлар билан савдо қилувчи дўконлар, дорихоналар, жамоат транспорти, ОАВлар ва уй-жой ва коммунал хизматлари бундан мустасно.

    Оммавий дам олиш жойларига, хусусан, Байкал кўли атрофига кириш чекланади. Бундан ташқари, 14 ёшгача бўлган болалар фақат катталар ҳамроҳлигида кўчага чиқиши мумкин.

    Мавзуга доир: Россияда коронавирусга қарши эмланмаганлар учун чекловлар жорий қилина бошлади

    Подмосковеда дронлар қурилиш майдонларидаги ишчиларга ниқоб тақишни эслатиб туради

    Подмоскове (Москва вилояти)да коптерлар қурилиш майдонлари устида учиб, ниқоб режими ва ижтимоий масофага риоя қилиш зарурати ҳақида огоҳлантиради, бу ҳақда Москва вилояти қурилиш идораси вакили маълум қилди. «Коптерларнинг парвоз ҳудуди — бутун Москва вилояти. Парвозлар ҳар куни амалга оширилади», — деди у.

    Айни пайтгача дронлар Подмосковедаги қурилиш майдонларининг тахминан 70 фоизини айланиб учиб чиққан.

    Биринчи навбатда парвозлар COVID-хавфсизлик кўрсаткичи паст бўлган қурилиш майдонларида амалга оширилган. Дронлар парвози эпидемиологик вазият барқарорлашмагунича давом этади.

    Мавзуга доир: Москвада коронавирусга чалинганлар сони бўйича мутлақ рекорд қайд этилди. Шаҳарда чекловлар июнь охиригача узайтирилди

    Шунингдек:
    • Кипрдаги Никосия университети тадқиқотчилари коронавирус ҳавода дарахт гулчанглари орқали тарқалиши мумкинлигини аниқлади. Маълум бўлишича, COVID-19’нинг авж нуқталари ва ҳаводаги гулчанглари концентрацияси ўртасида боғлиқлик бор.
    • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) болалар ва ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга чақирди. Ташкилот биринчи марта болаларни COVID-19’га қарши эмлаш мумкинлигини маълум қилди. Бунгача ЖССТ COVID-вакциналарнинг болаларга қандай таъсир қилиши ҳақидаги маълумотлар етарли эмаслигини айтиб, уларни эмлашни маслаҳат бермаган эди.
    • Грецияда 24 июндан кўчада ниқоб тақиш мажбурияти, 28 июндан эса комендантлик соати бекор қилинмоқда. Мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар камайгани сабабли шундай қарор қабул қилинди.
    • Исроилда эса, аксинча, COVID-19 қайтадан авж олиши туфайли чекловлар яна кучайтирилмоқда. Халқаро аэропортда, чегарадан ўтиш жойларида ва тиббий ёрдам кўрсатиладиган жойларда ниқоб тақиш мажбурий бўлди. Вакцинация ҳақидаги сертификати бўлган одамлар «дельта» штаммига чалинган одам билан мулоқот қилган бўлса, карантинга юборилиши мумкин.

    24.06.2021, 16:11   Изоҳ (0)   16457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖАРда бирйўла 10 фарзанд кўрган аёл ҳақидаги мақола муаллифи тасдиқланмаган хабар тарқатгани учун узр сўради

    24.06.2021, 15:55

    Россия Британия ҳарбий кемаси Қора денгизда чегарани бузгани учун «огоҳлантирувчи бомбалар»га учраганини маълум қилди. Британия буни рад этмоқда

    24.06.2021, 15:11

    Қозоғистонда коронавирусга қарши мажбурий эмланишдан бош тортганларга жарима солинади

    24.06.2021, 14:25

    Афғонистон ҳарбийлари бешта туманни «Толибон»дан озод қилди

    24.06.2021, 12:37

    Коронавируснинг янги «ҳиндча» штамми беморнинг ёнидан ўтиб кетганларга ҳам юқади

    24.06.2021, 11:33

    Путин Рамзан Қодировга яна Чеченистон президентлиги учун номзодини қўйишни таклиф этди

    24.06.2021, 09:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.