Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви фонднинг Тошкент шаҳар бўлими билан ҳамкорликда «Самарқанд дарвоза» МФЙда юзага келган ёнғин оқибатида зарар кўрган 4 та хонадон эгасига ёрдам кўрсатди, деб хабар беради «Халқ сўзи Online».

Фото: «Халқ сўзи Online»

Фото: «Халқ сўзи Online»

Маълум қилинишича, фонд томонидан табиий офатдан азият чеккан фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилган.

«Хонадони ёниб кетган аҳолига 3 босқичли моддий ёрдам кўрсатилди. Биринчи босқичда уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилган бўлса, иккинчи босқичда қурилиш материалларини олиб бердик. Бундан ташқари, уйи ёниб кетган 4 нафар фуқаронинг ҳар бирига 4 миллион 900 минг сўмдан моддий ёрдам ажратилди», – дейди фонднинг Тошкент шаҳар бўлими раиси Абдурашид Далабоев.

Таъкидланишича, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди табиий офатдан азият чеккан фуқароларга ҳам моддий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Бундан олдин фонд ташаббуси билан Бўстонлиқ тумани «Чинор» маҳалласида содир бўлган ёнғиндан азият чеккан фуқароларга 225 миллион сўм моддий ёрдам ажратган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон пойтахтида намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж