Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида BMW автомашинаси ёниб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 июнь куни соат 19:30 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани КХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган О.И. BMW русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, ушбу кўчада жойлашган «Минор» масжиди яқинига етган вақтида двигатель қисмида қисқа туташув бўлганлиги сабабли автомобилни йўл четига тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобильга зарар етган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига соат 19:38 да етиб бориб, кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 19:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Юнусобод тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.

Бундан аввал Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлгани, Ангренда Nexia билан тўқнашган Lacetti ёниб кетгани ҳамда Жиззахдаги газ «заправка»да юк машинаси буткул ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда