Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Евро—2020 мусобақасининг иккинчи тур ўйинларига 16 июнь, чоршанба куни старт берилади. Мусобақа дебютанти Финляндия соат 18:00 да Россия билан ўйнаса, 21:00 да Туркия Уэльс билан ўзаро баҳс олиб боради. Куннинг марказий ўйинида Италия Швейцария билан ҳисоб-китоб қилади. А гуруҳидан жой олган ушбу ўйин 00:00 да бошланади.

Евро—2020

2-тур баҳси

16 июнь, чоршанба

Италия, Рим. «Стадио Олимпико» стадиони

Италия – Швейцария 00:00

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Италия

Кимдир Италияни тўхтата оладими? Ҳеч бўлмаса гол урадиган жамоа топилар?

Швейцарияга қарши ўйин олдидан Италиянинг мағлубиятсиз серияси яна биттага кўпайди. «Скуадра адззура» 28 ўйиндан буён (расмий ва ўртоқлик ўйинлари билан бирга ҳисоблаганда) мағлубият нималигини билмай келяпти. Манчини жамоасининг охирги мағлубияти 2018 йил сентябрь ойида юз берганди. Шундан буён итальянлар 23 та ғалабани қўлга киритди. Голлар нисбати эса: 77:7. Шунчаки даҳшат! Италия охирги 9 ўйиндан буён умуман гол ўтқазмасдан ғалаба қозониб келяпти.

«Олимпико» стадиони билан боғлиқ тарих алоҳида аҳамиятга эга. Италия бу стадионда мундиал ва Европа чемпионати ўйинларининг бирортасида мағлубиятга учрамаган (7 ғалаба, 2 дуранг).

Верратти жароҳатидан тўлиқ тузалмаган, Флоренци йўқ. Манчини қандай таркибни майдонга туширади?

А гуруҳида Италия рақибларидан бир бош устун, қолган 3 та жамоа деярли бир хил даражада. Манчини гуруҳ босқичидаёқ ротацияни амалга ошириш имконига эга. Иккинчи тур ўйинида Алессандро Флоренци майдонга туша олмайди. Жароҳат олган футболчининг ўрнини Жованни ди Лоренцо эгаллайди.

Марко Верратти қайдномадан жой олган. Лекин унинг майдонга тушиш эҳтимоли кам. Ўнг қанот ҳужум чизиғида ҳам ўзгариш бўлиши мумкин, Туркияга қарши ўйинда Доменико Берарди кичик жароҳат олган, унинг устига футболчи ишончсиз ҳаракат қилди. Берардининг ўрнига катта эҳтимол билан Федерико Кьеза тушади.

Швейцария

Швейцария биринчи турда дуранг натижа қайд этди, лекин ўзига бўлган ишонч юқори

Уэльсга қарши учрашувда швейсарияликлар ғалабага рақибидан кўра кўпроқ яқин келди. Владимир Петкович шогирдлари рақиб дарвозаси олдида жуда кўп вазиятларни яратди, лекин якунловчи зарбани берадиган футболчи топилмади. Швейцария 1-турда уэлсликлардан кўра яхшироқ ўйнади. Аммо дуранг натижа қайд этилди.

Сеферович Туркияга қарши ўйинда ишончли ҳаракат қилмади. Лекин Петкович таваккал қилиб Гаврановични туширармикан?

Швейцария 1-турда Дэнни Уорд дарвозаси олдида осонликча хавфли вазиятларни яратди. Айниқса, Ҳарис Сеферовичда 3 та ажойиб вазият бўлди. Лекин у имкониятлардан фойдалана олмади.

Ҳужум чизиғида ўзгариш бўлармикан? Сеферович вазиятларни кўкка совуряпти. Унинг ўрнига тушиши мумкин бўлган Марио Гавранович эса охирги ўйинларда жуда кўп хатоларга йўл қўймоқда. Бош мураббий Петкович олдида жиддий муаммо турибди.

Мураббийлар фикрлари:

Фото: Twitter

Фото: Twitter
Швейцарияга қарши ўйин жуда муҳим, биз рақибларни ҳурмат қиламиз. Айниқса, ҳужумда улар жуда хавфли. Ўйин тақдирини ҳал қила оладиган ҳужумчиларга эга. 1-турдан фарқли равишда таркибда бир нечта футболчини алмаштиришим мумкин. Таркиб ўзгарса ҳам кучимиз ўзгармаслигини кўрдингиз. Италия ҳамон Евронинг етакчи жамоаларидан бири.Роберто Манчини, Италия терма жамоаси бош мураббийи

Фото: Twitter

Фото: Twitter
Орадан 8 йил ўтиб «Олимпико» стадионига ташриф буюрдим. Рим — жуда ажойиб шаҳар. Ўйинга бутун диққатимизни қаратамиз. Италияни ютиш сирлари йўқ. Биз 90 дақиқа диққатни жамлаган ҳолда ўйнашимиз лозим.

Владимир Петкович, Швейцария терма жамоаси бош мураббийи

Тахминий таркиблар: 

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Италия: Жанлуижи Доннарумма; Жованни ди Лоренцо, Леонардо Бонуччи, Жоржио Кьеллини, Леонардо Спинаццола; Мануэль Локателли, Жоржиньо, Николо Барелла; Федерико Кьеза, Лоренцо Инсинье, Чиро Иммобиле.

Швейцария: Ивон Мвого; Кевин Мбабу, Нико Эльведи, Мануэль Аканжи, Фабиан Шер, Рикардо Родригес; Ремо Фройлер, Гранит Жака, Жердан Шакири; Брил Эмболо, Ҳарис Сеферович.

Жамоаларнинг охирги 5 ўйини статистикаси: 

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Данияни енгган финлар Россиядан ҳам очко олишга уриниб кўради

Евро—2020

2-тур баҳси

16 июнь, чоршанба

Россия, Санкт-Петербург. «Санкт-Петербург» стадиони

Финляндия – Россия 18:00

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Россия биринчи турда Бельгияга қарши ўйинда ҳеч нарса қила олмади. Йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг руслар гуруҳнинг аутсайдерига айланиб қолди. Финнлар эса Дания устидан сенсацион ғалабага эришди. Бу ўйинда Россияга очко сув ва ҳаводек зарур бўлса, Финляндия биринчи турдаги руҳиятни туширмаслик учун ҳам ҳаракат қилади.

Жамоаларнинг охирги 5 ўйини статистикаси:

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Гол уриш илинжидаги турклар британиялик «аждарлар»га қарши

Евро—2020

2-тур баҳси

16 июнь, чоршанба

Озарбайжон, Баку. «Олимпия стадиони»

Туркия – Уэльс 21:00

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Италияга қарши ўйиндаги йирик мағлубиятдан сўнг турклар иложи борича гол уришга ҳаракат қилиши зарур. Уэльсга қарши ўйин аҳамияти жуда юқори. Уэльсликлар эса Евро—2016 даги юришини такрорлаши кутилганди. Аммо биринчи ўйин кўрсатиб бердики, жамоага бу сафар осон бўлмайди. Бэйл бекорга футбол бутсасини голф оёқ кийимига алмаштириш ҳаракатида эмас экан. Гаретнинг ҳар бешта ҳаракатидан фақат биттаси омадли чиқди. У жамоасини ортидан етаклай олмади. Иккинчи турда эса вазиятни тўғрилаш учун имконият бор.

Жамоаларнинг охирги 5 ўйини статистикаси:

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди