Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Евро—2020 мусобақасининг 1-тури учрашувлари якунланди. «Дарё» Европада тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси дастлабки тур натижаларига қисқача тўхталиб ўтади.

А гуруҳи

Мусобақа Италия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги учрашув билан бошланди. Очилиш ўйинида итальянлар Туркияга ҳеч қандай имкон қолдирмади ва йирик ҳисобда таслим этди. Уэльс ва Швейцария ўртасидаги гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса кутилганидек кучлар тенг келди. Дастлабки хулосалардан кўриниб турибдики, бу гуруҳда кураш иккинчи ва энг яхши учинчи ўринни олиш учун кечади. Италия эса сўзсиз фаворит.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

1-тур ўйинлари тугаганидан бир ўтибоқ, иккинчи турга старт берилади. 16 июнь куни А гуруҳнинг икки ўйини ҳам бўлиб ўтади. Бу тур гуруҳда кўп нарсани ҳал қилади.

B гуруҳи

Бу гуруҳда ҳам шунга ўхшаш вазият. Бельгия дастлабки турда гуруҳда муаммо туғдириши кутилган Россияни тор-мор этди. Дания ва Финляндия ўртасидаги баҳсда нималар бўлиб кетганини айтиб ўтириш шарт эмас. Кутилмаган вазият сабаб ўйин натижаси сенсацион кўриниш олди: мусобақа дебютанти Данияни мағлуб этди. Навбатдаги қўлга киритилган очко финларни кейинги босқичга олиб чиқиши ҳам мумкин.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

C гуруҳи

Нидерландия 1-турнинг энг қизиқарли учрашувларидан бирида Украинани 3:2 ҳисобида таслим этди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Австрия кутилганидек Македонияга қарши ўйинни муваффақиятли якунлади. Бироқ жамоа Нидерландия ва Украинага қарши қийин ўйинлар кутиб турибди.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

D гуруҳи

Гуруҳ фаворити Англия биринчи турда Хорватияга қарши ўйнади ва Раҳим Стерлингнинг ягона голи билан рақибидан устун келди. Кейинги ўйинда Патрик Шик ўзининг дубли билан Чехияга Шотландия устидан ишончли ғалабани олиб келди. Иккинчи турда Хорватия ва Чехия ўртасидаги ўйин кўп саволларга ойдинлик киритади.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

E гуруҳи

Бу гуруҳ дастлабки турданоқ қизиқарли натижалар билан тугади. Аввалига Польша терма жамоаси Словакияга ютқазиб қўйди. Кейин эса Испания Швецияни енга олмади. Кейинги турда Испания ва Польша ўзаро тўқнаш келади. Бу ўйиндаги мағлубият Левандовски бошлиқ польшаликларни танг аҳволга солиб қўйиши мумкин.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

F гуруҳи

Португалия бу сафар Евро гуруҳ босқичида Венгрияга тўқнаш келди. Фақат бу сафар сўнгги эмас, биринчи турда. Гарчи жамоа йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритган бўлса-да, натижа осонликча қўлга киритилмади. Турнинг марказий ўйинида эса Франция терма жамоаси Германияга имкон қолдирмади. Ҳа, ҳисоб минимал кўриниш олди, бироқ французлар кўп жабҳада немисларни ортда қолдирди.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Энг яхши тўпурарлар ва ассистентлар

Биринчи турда уч нафар футболчи дубль қайд этган ҳолда мусобақа тўпурарлари пойгасида етакчига айланди Патрик Шик, Криштиану Роналду ва Ромелу Лукаку айни вақтда қолганлардан кўпроқ гол урган.

Ассистентлар жадвалида эса Рафа Сильва етакчи бўлиб турибди. Венгрияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, Португалиянинг учала голида ҳам қатнашган (иккита ассист ва битта пенальти ишлаб берди) футболчи асосий таркибда тушишга лойиқ эканини исботлади.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

1-тур статистикаси

  • 1-турда бешта терма жамоаси учта гол урди: Италия, Бельгия, Австрия, Нидерландия ва Португалия;
  • Жами 28 та гол урилди. Уларнинг 21 таси иккинчи бўлимда, 7 таси биринчи бўлимда;
  • Рақиб жарима майдонида тўпга тегиниш борасида Дания етакчи (39). Италия ва Нидерландия (34) ундан кейин. Данияни мағлуб этган Финляндия эса энг охирги ўринда (2);
  • Англия, Шотландия, Словакия, Швеция ва Франция бир мартадан дарвоза тўсин-устунини нишонга олди;
  • Дриблинг борасида Нидерландия терма жамоаси етакчи (29). Иккинчи ўринда Бельгия (25), учинчи поғонада эса Венгрия (25). Муваффақиятли дриблинг борасида эса Шотландия (15) олдинда, кейинги ўринда эса Венгрия (14);
  • Тўпга эгалик қилиш борасида Испания 85,1% билан мусобақа рекордини қайд этди. Кейинги ўринларда Португалия (69,9%) ва Дания (69,5%).

Тур рамзий терма жамоаси («Дарё» талқинига кўра)

Дарвозабон: Лукаш Градецки (Финляндия);

Ҳимоячилар: Милан Шкриньяр (Хорватия), Рафаэл Варан (Франция), Рафаэл Геррейру (Португалия), Дензел Думфриз (Нидерландия);

Ярим ҳимоячилар: Жоржиньо (Италия), Пол Погба (Франция), Френки де Йонг (Нидерландия);

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Рафа Сильва (иккиси — Португалия), Патрик Шик (Чехия).

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украинанинг учта элчихонасига таҳдидли хатлар юборилган — Украина ташқи ишлар вазири
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь