Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Tesla асосчиси Илон Маск ўзининг сўнгги уйи — Сан-Франциско кўрфазидаги катта уйни сотишга қарор қилди. Бу ҳақда у Twitter’да ёзган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Шу орқали тадбиркор ўзига тегишли барча кўчмас мулк ва бошқа мулкларнинг катта қисмини сотиши ҳақида бир йил аввалроқ берган ваъдасини расман бажаради. Маск ушбу ваъдани ўзининг катта бойлиги тўғрисидаги танқидларга жавобан берган.

«Охирги уйимни ҳам сотишга қарор қилдим. Уни бирор катта оила сотиб олиши керак. Бу алоҳида ҳамиятга эга уй», — деб ёзган у Twitter’да.

Сўнгги уйни сотиш ҳақидаги хабар ProPublica нашри олиб борган суриштирув натижалари чоп этилганидан бир ҳафта ўтгач пайдо бўлди. Нашр ўз суриштирувида 25 нафар энг бадавлат америкалик, шу жумладан, Илон Маск ҳам даромад солиғини қонунда белгиланганидан сезиларли даражада кам тўлаётганини айтган.

2020 йил май ойида Илон Маскнинг барча кўчмас мулк портфели 100 миллион долларга баҳоланган, у Лос-Анжелес ва Сан-Франциско шаҳридаги еттита саройни ўз ичига олганди. Охирги уйни сотиши билан тадбиркорда бирорта ҳам турар-жой кўчмас мулки қолмайди. Унинг ўзи 2020 йилдан бери Техасда ўзининг SpaceX компаниясига қарашли уйни 50 минг долларга ижарага олиб яшаб келмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди