Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Евро—2020 мусобақаси гуруҳ босқичи 1-тур ўйинларига 15 июнь, сешанба санасида якун ясалади. F гуруҳидаги ўйинлар биринчи тур баҳсларини якунлаб беради. Тошкент вақти билан 21:00 да Венгрия амалдаги чемпион Португалияни қабул қилса, 00:00 да марказий учрашув Франция ва Германия терма жамоалари ўртасида бошланади.

Евро—2020

1-тур баҳси

15 июнь, сешанба

Венгрия, Будапешт. «Пушкаш Арена» стадиони

Венгрия – Португалия 21:00

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Венгрия

Собослаисиз топ-жамоаларга қарши ўйинда натижага эришиш ҳимоя чизиғидагиларга боғлиқ

Венгрия қоғозда бўлгани каби амалда ҳам «ўлим гуруҳи»нинг аутсайдер жамоаси бўлиши кутилмоқда. Бу муаммоанинг ҳаммаси эмас: жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири Доминик Собослаи жиддий жароҳат олган. Унинг қачон сафга қайтиши номаълум. Жамоанинг ҳужум чизиғида унинг ижодкорлиги етишмаслиги аниқ.

Фото: Twitter / @MLSZhivatalos

Фото: Twitter / @MLSZhivatalos

Португалия

Ҳужум чизиғида Роналдудан бошқалар ҳам самарадорлик намойиш этяпти

Фернанду Сантуш мусобақага йўқотишлар билан етиб келди. Коронавирус аниқлангани боис Жоау Канселу қайдномадан чиқарилди ва унинг ўрнини Диогу Далот эгаллади.

Евро—2016 да Роналду ҳужум чизиғининг энг ишончли вакилига айланган бўлса, охирги беш йилда кўп нарса ўзгарди. Португалия ҳужум чизиғидагилар турли чемпионатларда самарадорлик намойиш этган ҳолда Еврога келди. Диогу Жота, Бруну Фернандеш, Андре Сильва ва Педру Гонсалвеш каби ҳужумчилар Еврода ҳам ўзини намойиш этиши кутилмоқда. Улардан ташқари Бернарду Сильва ва Жоау Феликслар ҳам бор.

Фото: FotMob

Фото: FotMob

Мураббийлар нима дейди?

Фото: Twitter

Фото: Twitter
Натижаларинг қанчалик яхши бўлса, сендан шунчалик кўп нарса кутишади. Евро—2020 га чиқиб, жуда катта масъулиятни бўйнимизга олдик. Майдонда бор имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз. Кимга қарши баҳс олиб боришимизни тушуниб турибмиз. Лекин орзуларимизни рўёбга чиқаришни ҳам истаймиз.Марко Росси, Венгрия терма жамоаси бош мураббийи

Фото: Google Images

Фото: Google Images
Венгрия терма жамоасининг ўйинларини кўрдим. Ғалаба қозонишимиз учун энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз зарур. Бу жамоа қўрқувларсиз ўйнайди, деб умид қиламан. Венгрия қарши ҳужумда ўйнайди деб ўйламайман.

Фернанду Сантуш, Португалия терма жамоаси бош мураббийи

Тахминий таркиблар:

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Венгрия: Петер Гулачи; Оттило Салаи, Вилли Орбан, Оттило Фиоло, Герге Ловренчич; Кевин Варга, Адам Нод, Ласло Кляйнхайслер, Ондраш Шафер; Роланд Шaллaи, Адам Салаи.

Португалия: Руй Патрисиу; Нелсон Семеду, Рубен Диаш, Пепе, Рафаэл Геррейру; Бруну Фернандеш, Данилу Перейра, Сержиу Oливейра; Бернарду Сильва, Диогу Жота, Криштиану Роналду.

Жамоаларнинг охирги 5 ўйини: 

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Мавзуга доир: Даҳшатли таркибга эга Франция ва Португалия, Лёвнинг «немис машинаси»даги сўнгги «сайр»и ва бечора Венгрия. Евро—2020 нинг «ўлим гуруҳи» ҳақида

Охирги ўзаро 5 ўйинда ютқазмаётган Франция Бундестимга қарши

Евро—2020

1-тур баҳси

15 июнь, сешанба

Германия, Мюнхен. «Альянц Арена» стадиони

Франция – Германия 00:00

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Франция

1. Франция яхши формада

Дидье Дешам шогирдлари ўз кучига ишонади ва мусобақанинг охиригача боришга тайёр. Албатта, французларни идеал жамоа деёлмаймиз, уларда ҳам баъзи муаммолар мавжуд. Масалан, яқиндагина Мбаппе ва Жиру ўртасида кичик низо келиб чиқди.

Францияда таркиб билан муаммолар йўқ. Дешам шогирдлари 2020 йилнинг ноябридан буён мағлубиятга учрамаяпти. Шу вақт давомида Дешам турли таркиб ва схемаларни синаб кўрди.

2. Бензема қайтди — тажрибали ҳужумчидан нима кутиш мумкин?

Бензема 6 йиллик танаффусдан сўнг терма жамоага қайтди. Футболчи фаолиятидаги энг яхши даврларини ўтказаётган вақтда терма жамоадан 6 йил давомида чақирув олмаганди. У билан Франция терма жамоаси янада кучли бўлиши мумкин эди. Ниҳоят Дешам Каримга ишонч билдирди. Бензема охирги ўртоқлик ўйинларида асосий таркибда майдонга тушди. Оливье Жиру иккаласи ҳужум чизиғига жавобгар бўлади. Антуан Гризман ва Килиан Мбаппе уларга ёрдам беради.

3. Кингсли Коман — «яширин қурол»

«Бавария» футболчиси асосан захирадан майдонга тушади. Асосий таркибда ундан кучлироқ футболчилар бор. Шундай бўлса-да, у «яширин қурол» вазифасини бажариб бериши мумкин. Германияга қарши баҳс у учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Чунки рақиблар футболчиларни Кингсли яхшироқ билади.

Германия

1. Бу Германиядан нима кутиш мумкин?

Дастлабки баҳсни кўрмасдан туриб бу саволга жавоб бериш мушкул. Германия учун Евро мусобақаси гуруҳ етакчиси бўлиш учун асосий рақобатчиси бўлган Францияга қарши ўйин билан бошланади. Бундестим охирги 5 ўйиндан буён французларни енга олмаяпти. Бу учрашув барчасини ўзгартириб юбориш учун имконият.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

2. Кимлар гол уради?

Доимий равишда гол урадиган ёрқин ҳужумчининг етишмаслиги — Германиянинг муаммоларидан бири. Мюллер қайтди. У ўнг қанотда марказда яхши ўйин кўрсата олади. Гнабри саралаш ўйинларида 8 та гол уриб, тўпурарга айланганди.

Сане, Ҳаверц ва Вернерни ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Ҳужум чизиғида улар хавфли бўлиши мумкин. Гнабри-Мюллер-Ҳаверц учлиги Францияга қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли баланд.

Мураббийлар нима дейди?

Фото: Reuters

Фото: Reuters
Мусобақа старти ажойиб баҳс билан бошланади. Немислар учун ҳам, биз учун ҳам муҳим аҳамиятга эга ўйин. Иккала терма жамоа ҳам Европанинг етакчилари ҳисобланади.

Мақсадимиз иккала жарима майдони атрофида яхшироқ ўйин намойиш этиш. Чунки айнан ўша ерда ўйин тақдири ҳал бўлади.

Дидье Дешам, Франция терма жамоаси бош мураббийи

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Автобусга миниб, бу ерга келаётганимда ўйладим: «Ва ниҳоят!». Мен хотиржамман, охирги 14 кунда биз хоҳлаган нарсаларимизни бажара олдик. Энди эса юқори даражадаги жамоа — Францияга қарши ўйинда бу тайёргарликлар натижасини кўрамиз.

Жамоавий муҳит фантастик ҳолатда. Ҳаммаси яхши. Барча футболчилар ғалабага ташна бўлиб турибди. Бу мени хурсанд қилади ва мен хотиржамман.

Йоахим Лёв, Германия терма жамоаси бош мураббийи

Тахминий таркиблар:

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Франция: Уго Льорис; Люка Эрнандес, Преснел Кимпембе, Рафаэл Варан, Бенжамен Павар; Нголо Канте, Пол Погба, Адриен Рабьо; Антуан Гризманн, Килиан Мбаппе, Карим Бензема.

Германия: Мануэль Нойер; Маттиас Гинтер, Антонио Рюдигер, Мац Ҳуммелс, Робин Госенс, Йозуа Киммих; Илкай Гундўған, Тони Кроос; Кай Ҳаверц, Серж Гнабри, Томас Мюллер.

Жамоаларнинг охирги 5 ўйини: 

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 6 декабрь ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда
Маҳаллий
«ИИВ вакиллари муаммони прокуратурага юклаб, жамоатчиликни чалғитибди» — ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими воқеаси юзасидан ҳуқуқшу...