Археологлар Исроилнинг Явне шаҳрида қадимий тухумни топишга муваффақ бўлди. Ёши минг йилдан ошганига қарамай, тухум бутун ҳолатда топилган. Бу ҳақда Исроил Қадимий ёдгорликлар бошқармасига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Pixabay

Бундан ташқари, археологлар ислом даврига оид учта суяк қўғирчоқларни топган, тахминларга кўра, уларни минг йиллар олдин болалар ўйнаган.

«Тухум пўстлоғи парчалари олдин ҳам топилган, масалан, Довуд шаҳрида, Кейсария ва Аполлонияда, бироқ тухум пўстлоғининг юпқалиги сабаб товуқ тухуми бутунлигича сақланиб қолмаган. Ҳатто бутун дунё миқёсида ҳам бу жуда ноёб топилма», — дейди доктор Ли Перри-Гал.

Ушбу топилмадан сўнг қазиш ишлари гидроэжекторлар — кучли сувости помпалари ёрдамида амалга оширила бошланган. Айрим археологларнинг таъкидлашича, артефакт оқава сувларга эга қудуқда бўлгани сабаб бешикаст сақланиб қолган.

Бироқ тухум қандай қилиб у ерда пайдо бўлганини аниқлаш ҳозирча имконсиз.