Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Флорида штатида ўтказиладиган рок-концертлардан бирининг ташкилотчилари коронавирусга қарши эмланган ва эмланмаганларга чипталарни турли нархларда сотмоқда, деб хабар беради Esquire.

Фото: Unsplash

Фото: Unsplash

Эмланган ташриф буюрувчилар учун чипта нархи 18 долларни, қолганларга эса 999,99 долларни ташкил этади. Фестиваль ташкилотчиси Пол Уильямс ўз қарорини америкаликларни эмланишга қизиқтириш, шунингдек, тадбирни имкон қадар хавфсиз қилиш ниятида эканлиги билан изоҳлаган.

Унинг сўзларига кўра, 29 май куни арзонлаштирилган нархдаги деярли барча чипталар сотиб бўлинган, бироқ ҳеч ким 1000 долларлик чиптани харид қилмаган. Концертга ташриф буюрувчилар киришда COVID-19’га қарши эмлангани кўрсатилган сертификат ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.

Концерт тадбири 26 июнь куни Сент-Питерсбергда бўлиб ўтади ва унда асосий чиқиш Тeenage Bottlerocket рок-гуруҳиники бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди