Мини-футбол бўйича уюшмаган ёшлар (18-30) ўртасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Кубоги мусобақасининг Учтепа туман босқичи ўтказилди.

Фото: Учтепа тумани ҳокимлиги

Мусобақанинг саралаш ўйинларида тумандаги 60 та маҳалланинг 600 нафар ёшлари ўзаро беллашди. Финал босқичига эса қуйидаги маҳалла жамоалари йўл олди: 1-сектордан «Кўкча Оқтепа», 2-сектордан «Тепақўрғон», 3-сектордан «Қозигузар», 4-сектордан «Истироҳат».

Ҳал қилувчи босқичдаги ўйинлар натижаларига кўра 1-ўринни «Истироҳат» маҳалласи жамоаси қўлга киритди. 2-поғонани «Кўкча Оқтепа» эгаллаган бўлса, кучли учликка «Қозигузар» жамоаси якун ясаб берди.

Фото: Учтепа тумани ҳокимлиги

Фото: Учтепа тумани ҳокимлиги

Мусобақа якунларига кўра барча позициялар бўйича энг яхшилар аниқланди. Шунингдек, барча иштирокчилар эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди.