Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

УЕФА Чемпионлар Лигаси плей-офф форматини ўзгартириши мумкин.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

The New York Times нашрининг ёзишича, иккита ўйиндан иборат бўлган ярим финал ўйинларини биттага тушириш варианти кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, ярим финалнинг ҳар иккала жуфтлиги ўйини ва финал баҳси ҳам бир шаҳарда бир ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Шунингдек, учрашувларнинг ўзи турли кўнгилочар тадбирлар билан тўлдирилади. Буларга афсонавий футболчилар иштирокидаги ўйинлар ва концертлар киради.

УЕФА менежерлари ярим финалдаги ўйинлар сонини қисқартириш катта аудитория туфайли молиявий йўқотишларга олиб келмайди деган фикрда. Таъкидланишича, бундай ўзгаришларни амалга ошириш ғояси 2019/20 йилги мавсумда коронавирус пандемияси авжида бўлган вақтдаги формат муваффақиятларига асосланган. Ўшанда чорак финали босқичидан бошлаб жамоалар биттадан ўйин ўтказганди ва барча учрашувлар Лиссабонда бўлиб ўтганди.

Шунингдек, камида 2024 йилгача, Чемпионлар Лигаси ислоҳоти режалаштирилган пайтгача ҳеч қандай ўзгаришлар кучга кирмаслиги қўшимча қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов