• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Мирзиёевни йиғлатган Сабрина

    Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитининг иккинчи куни, 14 май санасида пойтахтни айланди. Шаҳардаги ўзгаришлар билан танишув тарихий ўзгаришларга ҳақиқий эҳтиёж сезаётган тиббиёт муассасаларидан бошланди. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида, катта эҳтимол билан, узоқ вақт унутилмайдиган учрашув ва суҳбатлар бўлди. Ана шундай суҳбатлардан бирининг қаҳрамони чустлик 18 яшар Сабрина Инсофалиевадир.

    Сабрина Инсофалиева (марказда, ниқоби ечилган).

    Сабрина Инсофалиева (марказда, ниқоби ечилган).
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Оёқдан ҳам афзал протез

    Феруза Муҳсинованинг сўзларига кўра, қизи «ҳаётда анча қийналган». Ваҳоланки, икки йил аввал ҳам, Сабринанинг айтишича, ҳаммаси яхши эди. Кейин бирдан ўнг оёғи оғриб қолган — унга ўнг сон орқа юзаси нейроген саркомаси ташхиси қўйилган. «Ўзимизнинг, вилоят онкологиясига бордик, даволандик, аммо бўлмади. Кейин бу ерга жўнатишди, уч марта жарроҳлик амалиёти ўтказилди», — дейди у.

    Умидбахш операциялар кутилган самарани бермаган: «Оёғимни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади, олиб ташлашди», — дейди Сабрина Zo‘r TV’ га берган интервьюсида. Лекин қизгина тушкунликка тушгани йўқ. Тўғри, тан олишича, тунов куни ҳам «касалликдан чиқиб кета олармикинман», деган хаёл уни иккилантирарди. Аммо Президент билан учрашувдан кейин юрагига «жуда катта қувонч кирган».

    14 майдаги учрашувда унга таклиф қилинган ҳар бир бемор бола аҳволидан олдиндан хабардор бўлиб келган давлат раҳбари Сабрина билан юзма-юз суҳбатда шундай деганди: «Қизимга бир ваъда бераман — яхши протез олиб келиб бераман. Германияданми, Америкаданми, келтириб бераман, қизим, ўзим назоратга оламан». Сабринанинг тили билан айтганда, Президент: «Дунёдаги энг яхши протезни олиб келиб қўйдираман, оёғингдан ҳам афзал бўлади, дедилар».

    Сабрина Инсофалиеванинг ота-онаси — Намозали Муҳсинов ва Феруза Муҳсинова.

    Сабрина Инсофалиеванинг ота-онаси — Намозали Муҳсинов ва Феруза Муҳсинова.
    Кадр: Zo‘r TV

    Соғлиқни сақлаш вазирлигидан қўшимча қилишларича, унга чет элдан ўнг чаноқ-сон бўғини протези олиб келинади. Президентдан ваъда олган Сабрина энди яқин ярим йил ичида протези ўрнатилиб, «соғлом болалар қаторига қўшиламан», деб чин кўнгилдан хурсанд бўляпти.

    «Албатта ГАИ бўласан!»

    Йўл-патруль хизмати, эскичасига айтганда, ГАИ ходими бўлиш — Сабринанинг болаликдан орзуси. Отаси Намозали акага қолса, қиз бола дегани ўқитувчи бўлгани маъқул, боз устига ўқитувчилик — бобокасб. «Президент келармиш деганда, мабодо савол-жавоб қилса, ўқитувчи бўламан дегин, дегандим. Президентимиз келганларида мана, барибир ўзининг айтганини қилиб, ГАИ бўламан дебди, — дейди ота. — Нима ҳам деймиз энди, ниятига етсин!».

    Президент Шавкат Мирзиёев Сабрина Инсофалиева билан мулоқот давомида ён дафтарчасига тегишли қайдларни киритмоқда, 2021 йил 14 май.

    Президент Шавкат Мирзиёев Сабрина Инсофалиева билан мулоқот давомида ён дафтарчасига тегишли қайдларни киритмоқда, 2021 йил 14 май.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сабрина ниятига қарийб етди ҳам. У Шавкат Мирзиёевнинг кўзларига қараб, «ГАИ бўлмоқчиман» деганида, давлат раҳбаридан тортиб унинг доим жиддий қиёфадаги тансоқчиларигача ҳамманинг юзига самимий кулги югурганини, Президент эса ён дафтарига катта қилиб, «ГАИ» деб алоҳида ёзиб қўйганини, балки, кўргандирсиз. «Албатта ГАИ бўласиз, ГАИ бўлишингиз учун ҳамма шароитни яратиб берамиз», — деганди ўшанда Мирзиёев. Эртасига бу борада биринчи қадам ташланди.

    15 май куни ГАИ (ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси) бошлиғи полковник Олим Саидов шахсан ўзи келиб, Сабринага «Йўл посбони» гувоҳномаси ва ЙПХ хизмат либосини топшираркан: «Сизни ИИВ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фахрий аъзолигига қабул қилинганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман», — деб табриклади. Шу кундан бошлаб чустлик қизалоқ ЙҲХББ томонидан оталиққа олинди.

    Сабрина Инсофалиевага берилган «Йўл посбони» гувоҳномаси.

    Сабрина Инсофалиевага берилган «Йўл посбони» гувоҳномаси.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Қизиғи, Сабринанинг ўзи ҳам ўқитувчи бўлиш эҳтимоли ҳақида ҳар доим ўйлаган. «Бугунгача ГАИ бўлишимга ишонмаган эдим. Протез билан олишармикин, деган хаёлда юрардим. Нима бўлса ҳам ГАИликка топшириб кўриб, олишса олишди, бўлмаса ўқитувчилик-да, дегандим», — дейди у. Энди бўлса у «орзуларимга эришдим» деб ҳисоблайди. «Орзуларга чин дилдан ишонса, Худодан сўраса, уларга етишамиз», — дейди шу сўзларга жонли мисол бўлган бу қизалоқ.

    «Президентимиз ҳам йиғлаб юбордилар»

    Феруза опа Президент билан суҳбат вақтида Сабрина икки йиллик даволаниш даврида ўқишдан қолиб кетгани, энди олийгоҳга ўқишга кириш учун репетиторлар хизматидан фойдаланишаётганини ҳам айтиб ўтганди. Давлат раҳбари бу сўзларни ҳам эътибордан четда қолдиргани йўқ. «Қизимни табриклаб, ўқишларини ҳал қилиб бердилар», — дейди муштипар она «Ўзбекистон 24»га берган интервьюсида. «Ўқишга киролмайман, деб юрардим. Президент-отам ёрдам бераман, бугундан талаба бўлдим деб ҳисоблайвер, дедилар», — деди олий маълумотли ГАИ бўлиш истагидаги Сабрина.

    Сабрина Инсофалиева ЙПХ хизмат либосида.

    Сабрина Инсофалиева ЙПХ хизмат либосида.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    «Биз дорилар билан, жарроҳлик йўли билан даволаймиз, лекин психологик даволаш ҳам жуда катта роль ўйнайди. Айниқса, президентимизнинг эътиборлари болаларимизни, беморларимизни даволашда энг катта плюс десам муболаға бўлмайди», — дейди марказ бош шифокори муовини Дилноза Аъзамхўжаева. Шифокор ҳақ — 14 майдан кейин «бошқа дунёга кириб қолгандек» бўлган Сабрина ҳам энди чиндан «касалликни енгиб», «протез оёқда бўлса ҳам» бошқаларга умид бағишламоқчи.

    Ёш боши билан шундай оғир хасталикка чалингани, бир оёғидан айрилган бўлса-да, тушкунликка тушмагани, яшашга бўлган кучли интилиши билан Сабрина ҳозир ҳам кўпчиликни «уйғота олади», ҳам тўлқинлантиради. «Худо сабр берган экан, бардошли экансан, ҳали бу касалликни ҳам енгиб ўтишга ишончим комил деб, президентимиз ҳам кўзларидан ёш чиқиб, йиғлаб юбордилар», — дейди давлат раҳбари билан учрашувнинг энг таъсирли лаҳзаларини эслаб Феруза опа.

    Ҳозирча фахрий бўлса-да, барибир ГАИ ходимига айланиб улгурган бахтиёр Сабринанинг ўзи эса қўлини чаккасига қўйиб, баралла шундай дейди: «Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!».

    16.05.2021, 22:28   Изоҳ (0)   170800
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади

    16.05.2021, 22:15

    ИИВ Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар ва яна саккиз кишига нисбатан қидирув эълон қилди

    16.05.2021, 21:37

    «Қўлларини боғлаб, икки соат зўрлашган». Андижонда 18 ёшли келинни зўрлаганликда олти киши гумон қилинмоқда, жиноят иши қўзғатилган

    16.05.2021, 20:19

    Андижонда 5 ойлик келинчак 5 нафар эркак томонидан зўрлангани айтилган хабарлар юзасидан текширув бошланди

    16.05.2021, 19:14

    Наманганда туман ҳокими ўринбосари 10 минг доллар пора олаётганида ушланди

    16.05.2021, 18:13

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапирди

    16.05.2021, 17:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.