Австралиянинг Жанубий Квинсленд штатида кучли момақалдироқ бўлиб, 4 соат давомида Брисбен шаҳри атрофида 71 минг марта чақмоқ чақди, деб ёзмоқда The Watchers.
«Май ойида Квинсленднинг жануби-шарқида кучли момақалдироқ бўлиши ғалати. Шунингдек, осмоннинг яшил тусга кириши ҳам одатий ҳол эмас. Лекин 12 май куни буларнинг ҳар иккиси содир бўлди», — деб хабар берди метеоролог Бен Домезино.
https://twitter.com/9NewsQueensland/status/1392032268676386817
Чақмоқларнинг 5400 таси ерга урилиб, қолганлари осмон ва булутлар орасида пайдо бўлди.
https://twitter.com/BOM_Qld/status/1392740003705413634
Аввалроқ Ҳиндистондаги бўрон вақтида яшин уриши оқибатида 18 та фил ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Филларнинг жасадларини мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Ассам штатининг Нагаон шаҳри яқинидаги қишлоқ аҳолиси топди. Штат расмийларининг айтишича, филлар Кандоли ёввойи табиат қўриқхонасига яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)