Самарқандда Каттақўрғон боғида жойлашган Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин хатти-ҳаракатларни амалга оширган Tik Tok фойдаланувчиси 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди. Йигитга вилоят ИИБ ходимлари томонидан Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» китоби ва Ойбекнинг «Навоий» асари совға қилинган.

Айбланувчи энди Навоий ҳаётини ўрганиб, ғазалларини ёдлашини маълум қилди.

«Тиктокерларга гапим, гапимизни ўйлаб гапирайлик, оғзимизга келган гапларни гапиряпмиз. Жуда пушаймонман, катта хато қилганимни тушуниб етдим.

Навоий ҳақида билмаганман, энди бу инсоннинг ҳаётларини бир бошидан ўрганиб чиқиб, ғазалларини ёдлаб чиқаман», – дейди 24 ёшли йигит.

Бундан аввал Бухорода TikTok учун дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди, «Жигули»си жарима майдонига жойлаштирилгани, самарқандлик икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлагани ҳамда ҳаракатланаётган Spark устига чиқиб олган йигит видеосини TikTok’ка жойлаштирганлар жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.