Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бир неча ойдан бери Туркияда бўлган Жаҳонгир Отажонов Тошкентга қайтиш учун коронавирусга тест топширганини маълум қилди. Кейинроқ у саҳифасига яна бир видео жойлаб, Истанбулдан самолёт соат 18:45 да учишини айтиб ўтди.

Фото: Instagram

Асал Шодиева ўғли Муҳаммад Юсуф билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Алишер Файзнинг май ойига режалаштирилган концерти номаълум муддатга қолдирилди.

Болливуд юлдузи Приянка Чопра Max Factor брендининг юзига айланди.

Фото: Instagram

Актриса Зилола Ғуломова фильмлардаги ёнғин саҳналари қандай суратга олинишини намойиш этди.

Ботир Қодиров Дубайдан кўриниш берди.

Фото: Instagram

«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви ижодкорлари ёғ нархининг қимматлашиши мавзусида тайёрлаган миниатюраси ижтимоий тармоқларда оммалашмоқда.

Озода Нурсаидова ҳам Дубайда дам олмоқда.

Фото: Instagram

Шаҳзода турмуш ўртоғи Tracker совға қилганидан кейин аввалги машинаси — Equinox’нинг тақдири қандай кечганини маълум қилди.

Муниса Ризаева мухлисларига Дубайдан эсдалик совғалари олиб келишини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Шаҳло Зоирова севимли атирини унга яхши хизмат кўрсатган Yandex такси ҳайдовчисига совға қилиб юборди.

Лола саҳифасига янги сурат жойлади ҳамда Москвада об-ҳаво яхши эканлигига ишора қилди.

Фото: Instagram

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов онасининг туғилган кунига кутилмаган сюрприз уюштирди ҳамда жараён видеосини фолловерларига намойиш этди.

«Браво» гуруҳи аъзоси Шаҳло Зоирова Yandex такси хизматидан фойдаланганидан сўнг ҳайдовчига миннатдорчилик тариқасида атирини совға қилгани ҳақида сўзлаб берди.