Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/2 финал жавоб ўйини доирасида «Челси» ўз майдонида 5 май, чоршанба куни «Реал» билан тўқнаш келди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Мезбонларнинг устунлигида ўтган ўйинда ҳисоб 28-дақиқада Тимо Вернер томонидан очилди. Германиялик футболчи ушбу вазиятда дарвоза тўсинидан қайтган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 85-дақиқага келиб, Мэйсон Маунт орадаги фарқни оширди ва жамоасига ишончли ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа «Челси» ўз майдонидаги ўйинда ғалаба қозониб (умумий ҳисоб 3:1), финал йўлланмасини қўлга киритди. «Аристократлар» Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи ўйинида Англиянинг бошқа бир клуби «Манчестер Сити» билан тўқнаш келади. Финал беллашуви 29 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.

ЕЧЛ

1/2 финал, жавоб баҳси

5 май, чоршанба

«Челси» Англия — «Реал Мадрид» Испания 2:0

Гол: 1:0 — 28 Вернер, 2:0 — Маунт.

«Челси»: Менди, Аспиликуэта (Жеймс, 88), Тиаго Сильва, Рюдигер, Чилуэлл, Маунт (Зиеш, 89), Жоржиньо, Ҳаверц (Жиру, 90+4), Канте, Кристенсен, Вернер (Пулишич, 67).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Рамос, Милитао, Начо, Менди (Вальверде, 63), Кроос, Модрич, Винисиус Жуниор (Асенсио, 63), Каземиро (Родриго, 76), Азар, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (14), Рамос (37), Кристенсен (39), Начо (62), Кроос (72), Маунт (87).

Биринчи ўйин — 1:1.